22:21 / 05.12.2022
2 251

Путин қайта таъмирланган Қрим кўприги бўйлаб машинада ҳаракатланди (видео)

Путин қайта таъмирланган Қрим кўприги бўйлаб машинада ҳаракатланди (видео)
Россия президенти Владимир Путин қайта таъмирланган Қрим кўприги бўйлаб машинада ҳаракатланди. Бу ҳақда «Kremlin.ru» хабар берди.

Бош вазир ўринбосари Марат Хуснуллин Путинга таъмирлаш ишлари ҳақида ҳисобот топширди. Қрим кўприги бўйлаб ҳаракатланиш 5 декабрдан, икки қаторли ҳаракатланиш эса 20 декабрдан йўлга қўйилиши режалаштирилган.

Россия ҳуқуқ-тартибот ходимлари октябрда кўприкнинг портлаши учун жавобгарликни Украина махсус хизматлари зиммасига юклаб келади. Зеленский эса мазкур ҳодисага Украина алоқадорлигини рад этган.

Қрим кўпригидаги портлаш
Қрим кўпригида 8 октябрь куни тонгда юк машинаси портлаб кетди. Портлаш туфайли шу пайт кўприкнинг темир йўл қисмида ҳаракатланаётган юк поездининг ёнилғи ортилган цистерналари ёниб кетди. Оқибатда тўрт киши ҳалок бўлди, шунингдек, кўприкнинг автомобиль йўли қисмида учта таянч устуни оралиқлари қулаб тушди.Кўприкда ҳаракат тўхтатилди, кўрфаз орқали паромлар қатновини йўлга қўйиш режалаштирилди. 8 октябрь куни кечки пайтга келиб, кўприк орқали ҳаракат қайта тиклана бошлади. 9 октябрь куни иккита полоса орқали ҳаракат ҳам қайта йўлга қўйилди.

Россия жавоб қайтаришга ваъда берди
Қрим кўпригидаги портлашдан кейин Россия Тергов қўмитаси терроризм ҳақида иш очди, мамлакат президенти Владимир Путин воқеада Украина махсус хизматларини айблади. «Шубҳасиз, бу Россия Федерациясининг ўта муҳим фуқаролик инфратузилмасини вайрон қилишга қаратилган терактдир, — деди Путин. — Муаллифлар, ижрочилар, буюртмачилар — Украина махсус хизматлари».

Қрим кўпригидаги портлаш ва ёнғин қўпорувчилик ва террорчилик ҳаракати ҳисобланади, унинг ортида эса «криминал Киев режими» турибди, уларни «йўқ қилиш» керак, деди Россия собиқ президенти, Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев. «Россиянинг ушбу жиноятга жавоби фақат террорчиларни бевосита йўқ қилиш бўлиши мумкин. Бутун дунёда айнан шундай қилинади. Россия фуқаролари айнан шуни кутмоқда», — дея фикр билдирди Медведев.

Украина кўприкдаги портлашни зиммасига олдими?
Портлаш Украина хавфсизлик хизмати операцияси бўлгани ҳақидаги хабарлар ҳодисадан кейин кўп ўтмай ОАВларда пайдо бўлган эди. Хусусан, бу ҳақда «Украинская Правда» ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбасига таяниб хабар берган, The New York Times исми сир қолишни истаган украиналик юқори мартабали амалдорга асосланиб ёзган.

Украина махсус хизматлари Қрим кўпригидаги портлаш учун жавобгарликни расман зиммасига олганича йўқ. Бироқ Украина Мудофаа вазирлиги Қрим кўпригидаги ҳодиса юзасидан изоҳ бериб, Twitter’да қуйидагича пост қолдирди: «‘Москва’ ракета крейсери ва Керч кўприги — Украина Қримида Россия ҳокимиятининг иккита машҳур рамзи — йўқолди. Руслар, энди навбатда нима?» Киев Қрим кўпригига зарба бериши ҳақида аввалроқ кўп бора огоҳлантирганди. «У орқали техника билан таъминлаш амалга оширилмоқда, демак уни бузиш керак», — деган эди Украина президенти офиси маслаҳатчиси Алексей Арестович.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин қайта таъмирланган Қрим кўприги бўйлаб машинада ҳаракатланди (видео)