14:44 / 09.12.2022
2 332

«Ҳа, биз буни қиляпмиз, лекин Қрим кўпригига ким зарба берди?» — Путин

«Ҳа, биз буни қиляпмиз, лекин Қрим кўпригига ким зарба берди?» — Путин
Россия президенти Владимир Путин мамлакат Мудофаа вазирлигининг Украина энергетика объектларига ракета зарбаларини украиналик ҳарбийлар хатти-ҳаракатларига жавоб деб атади. У «Олтин юлдуз» медаллари билан тақдирлаш маросими иштирокчилари билан мулоқот қилаётиб, шундай баёнот билан чиқди.

«Ҳозир бизнинг қўшни мамлакат энергетика инфратузилмасига зарбаларимиз борасида шов-шув кўп бўляпти. Ҳа, биз буни қиляпмиз. Лекин ким бошлади? Қрим кўпригига ким зарба берди, Курск атом электр станциясидан электр узатиш симини ким узди, Донецкда ким сувни тўсиб қўйди? Бир миллион аҳоли яшайдиган шаҳарда сув бермаслик — геноцидлик ҳаракати. Ҳеч ким бу ҳақда ҳеч қаерда битта сўз ҳам айтмади. Умуман бутунлай жимжитлик. Биз бунга жавобан нимадир қилсак, сал қимирласак — шов-шув, қий-чув бутун оламни босиб кетади. Бу бизга жанговар вазифаларни амалга оширишда халал бермайди», — деди Путин.

Октябрь бошидан буён Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳудудига оммавий ракета зарбалари бериб, ҳарбий ва энергетика объектларига зарбалар бермоқда, шунингдек, ноҳарбий инфратузилмага ҳам дахл қилмоқда. Оқибатда Украинанинг барча йирик ИЭС ва ГЭСлари зарар кўрди.

Тинч аҳоли орасидаги қурбонлар ҳақида кўп бора хабар берилган. Кремль ракета зарбалари 8 октябрь куни Қрим кўприги портлатилишига жавоб бўлганини айтган. Шунингдек, Россия ҳукумати вакиллари зарбалар Ғарб томонидан Украинага қурол-яроғ етказиб берилаётганига жавобан берилаётгани ва Киев Москва билан музокаралар столига қайтмагунича улар давом этишини таъкидлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Ҳа, биз буни қиляпмиз, лекин Қрим кўпригига ким зарба берди?» — Путин