14:03 / 14.12.2022
1 008

Экологик фаоллар Озарбайжондаги Лочин коридорини тўсиб қўйди

Экологик фаоллар Озарбайжондаги Лочин коридорини тўсиб қўйди
Жорий йилнинг 12 декабрь куни Озарбайжоннинг норозилик билдирган эколог фаоллари Арманистон ва Тоғли Қорабоғни боғловчи Лочин йўлагини тўсиб қўйишди, деб хабар бермоқда Спутник Арманистон Telegram канали.

Озарбайжон фаолларининг ўзлари Тоғли Қорабоғнинг табиий бойликларини эксплуатация қилишни тўхтатиш талаби билан келганликларини айтишган.

Хабар қилинишича, улар тинчликпарвар кучларнинг илтимосларига эътибор бермаяпти, улар чодирлар ўрнатишга уринмоқда ва Россия тинчликпарвар контингенти раҳбари генерал-маёр Андрей Волков билан учрашишни талаб қилмоқда.

«Талабларимиз бажарилмагунча, биз йўлни очмаймиз», – дейди фаоллардан бири.

Арманистоннинг махсус топшириқлар бўйича элчиси Эдмон Марукяннинг айтишича, бу каби ҳаракатлар 2020 йилги уч томонлама ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги баёнотни қўпол равишда бузиш ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Экологик фаоллар Озарбайжондаги Лочин коридорини тўсиб қўйди