1 003
Туркия разведка хизматлари «Моссад»га жосуслик қилган 44 нафар «хусусий терговчи»ни ҳибсга олди
Туркия разведка идоралари Истанбулда жосуслик ва Исроил разведка хизмати Моссадда ишлаганликда айбланиб, 44 кишини ҳибсга олди, деб ёзади турк матбуоти.
Ҳибсга олиш кампанияси «Фаластинликлар ва Туркиядаги ноҳукумат ташкилотлари фаолиятини кузатиб, Моссад фойдасига жосуслик қилган хусусий терговчиларнинг ҳарбий жосусликка қарши махсус операцияси» доирасида ўтказилди.
Қайд этилганидек, жосусликда айбланаётган шахс Туркиядаги Фаластин партиялари ва шахслари ҳақида Моссадга маълумот бериш эвазига пул олган «хусусий детективлар» номли гуруҳга тегишли бўлган. Ҳибсга олинганлар орасида 2007 йилда ташкил этилган Хусусий тергов жамияти асосчиси ҳам бор.
Истанбул полицияси томонидан уларга нисбатан тергов жараёни якунланганидан кейин етти нафар гумонланувчининг иши судга оширилган. Бошқа гумонланувчиларни эса мамлакат Террорга қарши кураш бошқармаси томонидан сўроқ қилиш давом этмоқда. Айни пайтда хавфсизлик хизматлари ушбу иш бўйича 10 дан ортиқ одамни қидирмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди
Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди”
UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди
Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди