14:18 / 17.12.2022
2 533

Путиннинг режаси қандай? Махсус операция штаб-квартирасида катта йиғилиш ўтказилди

Путиннинг режаси қандай? Махсус операция штаб-квартирасида катта йиғилиш ўтказилди
Кеча Россия президенти Владимир Путин махсус операция штаб-квартирасида Украинадаги ҳарбий ҳаракатларнинг бориши бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда ТАCC хабар бермоқда.

Россия президенти махсус операция штаб-квартирасига ташрифи чоғида ҳарбий раҳбарларнинг қисқа ва ўрта муддатли ҳаракатлар режалари бўйича таклифларини эшитди.

Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, жума куни Путин бутун кунни у ерда ўтказган. Штаб-квартира айнан қаерда жойлашганига Кремль аниқлик киритмади.

Тадбирларда Россия Федерацияси Мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Россия Федерацияси Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов иштирок этди.

Америкадаги урушни ўрганиш институтининг таҳлилига кўра, Кремль Украина ва унинг иттифоқчиларини уруш боши берк кўчага кириб қолганига ишонтиришга ҳаракат қилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путиннинг режаси қандай? Махсус операция штаб-квартирасида катта йиғилиш ўтказилди