
Мусулмон ҳуқуқлари ташкилотлари конгрессмен Марк Гриннинг Вакиллар палатаси Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси этиб тайинланишидан хавотир билдирар экан, мулозимнинг мусулмонларга қарши чиқишлари борлигини таъкидлади.
Грин, шифокор, Ироқ уруши ветерани ва Теннесси штатининг собиқ республикачи сенатори, шу ҳафта бошида Вакиллар палатасида республикачилар томонидан сайланганидан сўнг қўмитага раислик қилади.
Бироқ мусулмон ташкилотлари қонун чиқарувчининг мусулмонлар ва ислом дини ҳақидаги олдинги баёнотларини инобатга олган ҳолда, унинг янги вазифа ўтганидан хавотирга тушган.
“Гриннинг мусулмонлар, LGBTQ+ одамлари ва иммигрантларга нисбатан нафратли сўзлари уни армия котиби лавозимига тайинланиш ҳуқуқидан маҳрум қилди ва бу тарих уни Вакиллар палатасининг Миллий хавфсизлик қўмитасига раислик қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилади”, деди Сумая Ваҳид, Muslim Advocates'нинг Вашингтонда жойлашган миллий адвокатлик ташкилоти катта сиёсий маслаҳатчиси Huffington Post нашрига берган интервьюсида.
Марк Грин 2016 йилда Республикачилар партияси йиғилишларнинг бирида тингловчиларга "Теннесси штатидаги давлат мактаб ўқувчиларининг ислом динини ўрганишини истамаслигини" айтган эди.
Бу учрашувда тингловчилардан бири “Давлат мактабларимизда ислом динини сингдириш бўйича ўз позициямизни эгаллашимиз керак”, деган. Бунга жавобан Грин: "Мен розиман", дея жавоб берган.
“Биз ислом ўлкалари тарихини ўргатишимиз мумкин, сиз Ислом арконларини ўргатишни бошлаганингизда, мусулмонлар каби намоз ўқишни ўргатсангиз, буниси ортиқча, бунга тоқат қилмаймиз", деган Грин.
2015 йилда Теннесси штати сенатори сифатида Грин ҳам суриялик қочқинларнинг ўз штатига киришини тақиқлашга чақирган эди.
Грин компаниясининг PR директори Рейчел Дел Гуидиснинг Middle East Eye нашрига айтишича, баъзи оммавий ахборот воситалари унинг терроризм ва ИШИД ҳақидаги сўзларини кесиб, бузиб талқин қилганини айтиб ўтган.
“Грин ўз динини ҳеч кимга ошкор қилмаган ва буни очиқлаш ниятида ҳам эмас. Унинг фикрича, ҳар бир америкалик фақатгина ўз мамлакатини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга", деди Дел Гуидиcе.
2017 йилда Грин ҳам ўша пайтдаги президент Доналд Трамп уни армия котиби этиб тайинлаганидан сўнг мусулмон ташкилотлари томонидан кузатила бошлаган эди. Натижада у ўз номзодини кўриб чиқишдан олиб ташлади.
Гриндан ташқари, Вакиллар палатаси спикери Кевин Маккарти вакил Илҳан Умарни Конгрессдаги лавозимидан четлатиш ҳақидаги ваъдасига содиқ қолганини айтганидан кейин исломофобияда айбланган эди.
Мусулмон бўлган Илҳан Умар 2018 йилда АҚШ Конгрессига сайланганидан бери исломофобик ҳужумлар ва ўлим таҳдидларига дуч келган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар