
Фото: Reuters
Италиянинг ТG1 телеканали Қатар Афғонистоннинг собиқ президенти Ашраф Ғанига “Толибон”га қаршилик кўрсатмаслиги учун 110 миллион доллардан ортиқ пора бергани ҳақидаги ҳужжатни эълон қилди. Бу ҳақда Khamаа Press хабар берди.
Италия канали Афғонистон Марказий банкининг ўша пайтдаги раҳбари Ажмал Аҳмади имзолаган пул квитанциясини намойиш қилди.
“Мен, ‘Да Афғонистон’ банки бош директори Ажмал Аҳмадий ва Ашраф Ғанининг махсус вакили Кобулда жаноб Мутлақ бин Мажид ал-Қаҳтоний билан учрашувда ундан матога ёзилган 110 478 000 АҚШ долларида чек олдим”, — дейилади ҳужжатда.

Фото: Тг1
Хабарда айтилишича, Қатарнинг Афғонистон бўйича махсус вакили ал-Қаҳтоний ўша куни Кобулда бўлган ва президентлик саройида Ашраф Ғани билан учрашган. Порани олишдан мақсад “Толибон” ҳаракатига қаршилик кўрсатмасликдир. Ошкора қилинган ҳужжатда бу пулни Ашраф Ғанига тўлаш сабаби очиқланмаган, аммо бу пулни олгандан бир ой ўтиб, “Толибон” Кобулга яқинлашгач, Ашраф Ғани мамлакатни тарк этган.
Ушбу тергов ҳисоботини тайёрлаган Италия телеканали мухбири Филиппо Россининг айтишича, у бу репортажни манбалар билан суҳбатлашиб, ҳужжатларни кўриб чиқиш асосида тайёрлаган. У афғон хавфсизлик кучларига Кобулдан толибларга қаршилик кўрсатмаслик ва чекиниш буюрилганини айтди.
Мазкур хабар ОАВда эълон қилинганидан сўнг, май ойида Ғанининг тинчлик бўйича махсус вакили Муҳаммад Умар Довудзи томонидан Қатарнинг ўша пайтдаги элчисидан 1 миллион 300 минг доллар билан бирга махфий нота олингани ҳақидаги маълумотни ўз ичига олган яна бир мактуб эълон қилинди.
Афғонистон собиқ ҳукумати қулаганидан сўнг Ғани ҳукуматидаги юқори мартабали ҳарбий амалдорлар уларга “Толибон”га қарши жанг қилмаслик тўғрисида буйруқ берилгани ҳақида айтганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар