Ҳиндистонда вояга етмаган қизларга уйланган 2169 эркак ҳибсга олинди

1 дақиқа ўқиш456
Ҳиндистонда вояга етмаган қизларга уйланган 2169 эркак ҳибсга олинди
Фото: AP
Ҳиндистоннинг шимоли-шарқидаги Ассам штатида полиция ходимлари эрта никоҳга қарши кураш доирасида уюштирилган рейдда 2169 эркакни ҳибсга олди. Бу ҳақда NDTV телеканали маълумотларига таяниб «Коммерсантъ» хабар берди.

Маҳаллий полиция бошлиғи Гянендра Пратап Сингх маълумотларига кўра, эркаклар полиция томонидан очилган 4074 та иш бўйича ҳибсга олинган.

Кўрсатувда қўлида ёш болалари бўлган аёллар ҳам намойиш этилган. Улар эрининг ҳибсга олинишига қарши чиққан. «Биз бирга яшаётгандик, зўрға кун кўраётган бўлсак ҳам, бахтиёр эдик. Эрим ҳибсга олингандан кейин ким бизни таъминлайди?», дейди аёллардан бири.

1978 йилда Ҳиндистон қонунчилигига эркаклар 21 ёшда, аёллар эса 18 ёшда турмуш қуришга рухсат берувчи ўзгартириш киритилди. Ушбу чекловлар бугунги кунда ҳам амалда. Бироқ, Ҳиндистонда даромад пастлиги сабабли, 18 ёшгача бўлган қизлар билан турмуш қуриш асосан қишлоқ аҳолиси орасида кенг тарқалган.

2021 йил декабр ойида Ҳиндистон парламентига эркаклар ва аёллар учун никоҳнинг энг кам ёшини 21 ёшга тенглаштириш ҳақидаги қонун лойиҳаси тақдим этилган эди. Бироқ, ҳужжат ҳали тасдиқланмади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?