Туркия президенти табиий офат ҳудудига келди

1 дақиқа ўқиш391
Туркия президенти табиий офат ҳудудига келди
Фото: Twitter / AK Parti
Президент зилзиладан жабрланганларга моддий ёрдам кўрсатилиши, Анталя ҳамда бошқа хавфсиз ҳудудлардаги меҳмонхоналардан жой берилишини маълум қилган. Зилзила рўй берган ҳудудларда йил давомида янги уйлар қуриб берилади.

Туркияда зилзила қурбонлари сони 8574 нафарга етган, 49133 киши яраланган. Бу ҳақда табиий офатдан энг жабр кўрган Қаҳрамонмараш вилоятига келган президент Ражаб Тоййиб Эрдўған маълум қилди.

Туркия президенти табиий офатдан жабрланган 10 вилоятда бир йил ичида янги уйлар қуриб берилишини ваъда қилди. Эрдўған ҳукумат Анталя, Аланя ва Мерсиндаги меҳмонхоналар билан бошпанасини йўқотган фуқароларни жойлаштириш бўйича келишувга эришганини қўшимча қилди.

Президент барча жабрланувчиларга 10 минг лира (530 доллар) миқдорида ёрдам пули тўланишини маълум қилган.
Туркия президенти табиий офат ҳудудига келди
6 феврал куни Туркия жанубидаги Қаҳрамонмараш вилояти ҳудудида, соат 4:17 да ўчоғи 7 км чуқурликда жойлашган 7,7 магнитудали зилзила рўй берди. Ер силкинишидан жами ўнта вилоят жабрланган. Бу ҳудудларда уч ой муддатга фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

Зилзила оқибатларини бартараф этиш ишларида қатнашиш учун дунёнинг турли мамлакатларидан, жумладан Ўзбекистон ФВВ бўлинмалари ҳам Туркияга етиб борган. Сўнгги хабарларга кўра, камида тўрт нафар ўзбекистонлик харобалар остидан қутқарилган, Ўзбекистоннинг бир фуқароси табиий офат қурбонига айланган.

Зилзила Суриянинг шимолий ҳудудларига, жумладан Латақия ва Ҳалабга ҳам жиддий таъсир кўрсатди. Сурия соғлиқни сақлаш вазирлиги камида 1262 киши ҳалок бўлгани ва 2,3 мингдан ортиқ киши жабрланганини хабар қилган. Al Jazeera эса расмий Дамашқ томонидан назорат қилинмайдиган, мухолифат кучлари назоратидаги ҳудудда 1400 киши ҳалок бўлиб, 2,7 мингдан ортиқ киши жароҳат олгани ҳақида хабар берган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?