12:12 / 10.03.2023
259

Илон Маск Техасда ўз утопик шаҳрини қуришни режалаштирмоқда

Илон Маск Техасда ўз утопик шаҳрини қуришни режалаштирмоқда

Америкалик миллиардер Илон Маск Техас штатининг Остин шаҳри яқинидаги янги сотиб олинган яйловларда ўз шаҳрини қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal (WSJ) манбаларга таяниб хабар берди.

Фото: WSJ

Ер эгалари ва кўчмас мулк агентлари билан учрашувларда Маск ва унинг ходимлари шаҳар келажаги ҳақидаги тасаввурларини Колорадо дарёси бўйидаги Техас утопияси сифатида тасвирлаб беришган ва у ерда Маск компанияси ходимлари яшаши мумкинлигини қайд этишган. Нашр суҳбатдошларининг айтишича, режадаги шаҳар Маскнинг SpaceX ва Bоring (инфратузилма ва туннеллар қуриш билан шуғулланади) компанияларининг Техасда қурилаётган биноларига туташ жойлашади.

Шаҳар қурилиши режалаштирилаётган жойда аллақачон очиқ спорт майдончаси, сузиш ҳавзаси, модулли уйлар гуруҳи ва спорт зали мавжуд. Ҳудудга кираверишда “Техас штатининг Снейлброук шаҳрига хуш келибсиз” (welcome, snailbrook, tх, est. 2021) деган ёзув осилган. WSJ’нинг аниқлик киритишича, Снейлбрук — Маскнинг буйруғига ишора бўлиб, у шаҳар қуришни бошлаганида унга “шиллиқуртдан тезроқ” (инглиз тилида snail — шиллиқурт) ҳаракатланувчи бурғулаш машиналари кераклигини айтганди.

Техас қонунига кўра, шаҳар маъмурий бирлик сифатида қўшилишга ариза беришдан олдин камида 201 нафар аҳолига эга бўлиши, сўнг округ судьясидан рухсат олиши зарур. Ҳозиргача Бастроп округига Маскдан ёки унинг ташкилотларидан ҳеч қандай ариза келиб тушмаган.

Маскнинг Техасда ўз шаҳрини қуриш режалари 2021 йилда эълон қилинганди. Ўшанда у шаҳар Старбейс деб аталишини айтган. Bloomberg’нинг ёзишича, гап SpaceX космодроми жойлашган Бока Чика қишлоғи номини ўзгартириш ҳақида кетаётган эди. Кейинчалик Маск қурилажак шаҳарнинг майдони Бока Чикадан анча катта бўлишини маълум қилди.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг