Қодиров яна “Чеченистонда хизмат кўрсатган ҳуқуқ ҳимоячиси” медали билан тақдирланди

1 дақиқа ўқиш85
Қодиров яна “Чеченистонда хизмат кўрсатган ҳуқуқ ҳимоячиси” медали билан тақдирланди

Қодиров яна “Чеченистонда хизмат кўрсатган ҳуқуқ ҳимоячиси” медали билан тақдирланди

Фото: Twitter

Чеченистоннинг Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари Нурди Нухажиев республика раҳбари Рамзан Қодировни “Чеченистон республикасида хизмат кўрсатган инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси” медали билан тақдирлади, деб хабар бермоқда Meduza.

“Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишдаги улкан хизматлари, чечен халқининг миллий манфаатларини таъминлаш, анъанавий қадриятларга ва бурчга содиқлик масалаларида жасорат ва ҳалоллик учун тақдирланди”, — дейилади ҳужжатда.

“ТАСС” хабарига кўра, худди шундай медаллар билан республика раҳбарининг ота-онаси – Минтақавий жамоат фонди президенти Аймани Қодирова ва Чеченистоннинг биринчи президенти Ахмат-Хожи Қодиров (вафотидан кейин) ҳам тақдирланган.

Қодиров 2007 йилдан бери Чеченистонни бошқариб келади. У бир неча бор республикада ва хорижда инсон ҳуқуқларини бузганликда айбланган.

2021 йил охирида ҳам Чеченистон раҳбари ва унинг ота-онаси республикада хизмат кўрсатган ҳуқуқ ҳимоячилари деб эълон қилинган эди. Ўшанда Омбудсман Қодировларнинг “инсон ҳуқуқларини таъминлаш, давлатчиликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, ҳар бир инсон ва жамият фаровонлигини ошириш учун шарт-шароит яратиш, кенг кўламли гуманитар ёрдам кўрсатиш ва хайрияга қўшган улкан ҳиссаси”ни қайд этган.

2023 йил февралда Рамзан Қодиров Чеченистон республикаси Қаҳрамони унвонини олди, бу унвонни унинг ўзи 2022 йил кузида таъсис этган. Қодиров янги унвонга сазовор бўлган биринчи шахсга айланди.

Умуман олганда, Қодиров бир неча ўнлаб давлат ва ҳудудий мукофотлар соҳиби, жумладан,  республика раҳбарига “Чеченистонда хизмат кўрсатган жисмоний тарбия ходими” ва “Чеченистонда хизмат кўрсатган қурувчи” фахрий унвонлари ҳам берилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?