05:16 / 28.03.2023
306

Ҳамза Юсуф Шотландиянинг биринчи мусулмон раҳбари бўлади

Ҳамза Юсуф Шотландиянинг биринчи мусулмон раҳбари бўлади

Фото: Reuters

Шотландия миллатчилари партияси (ШМП) 27 март куни Ҳамза Юсуфни партиянинг навбатдаги раҳбари этиб танладилар. 37 ёшли мусулмон ҳукмрон ШМП етакчиси сифатида Никола Стёржен ўрнини эгаллайди ва ярим автоном ҳукумат раҳбари бўлади. Бу ҳақда Al Arabiya хабар берди.

Юсуф Шотландиянинг Англия билан 300 йиллик иттифоқига барҳам бериш асосий мақсади бўлган партияни бошқаради.

Юсуф биринчи турда ШМП аъзоларининг 24 336 овозини тўплади, унинг асосий рақиби, Шотландия молия вазири Кейт Форбс 20 559 овоз билан иккинчи ўринни эгаллади. Эш Риган 5599 овоз билан учинчи бўлди.

Энди Юсуф мамлакат парламентида овоз бериш жараёнида ғалаба қозонса, чоршанба куни Шотландия раҳбари сифатида қасамёд қилади.

Юсуф — Шотландия мустақиллиги тарафдори. Унинг отаси покистонлик, онаси эса кениялик, ўзи Глазгода туғилган.

Англия, Шотландия, Уэльс ва Шимолий Ирландияни ўз ичига олган Бирлашган Қиролликнинг 68 миллионлик умумий аҳолисидан тахминан 5,5 миллионини шотландлар ташкил қилади. Мамлакат 1999 йилдан бошлаб ўз парламенти ва ҳукуматига эга.

Шотландия мустақиллиги бўйича биринчи референдум 2014 йилда ўтказилди. Унда минтақада яшовчи фуқаролардан «Мамлакат мустақил бўлиши керакми?» деган саволга жавоб бериш сўралган эди. Якуний натижаларга кўра, овоз берганларнинг 55,3 фоизи ажралиб чиқишга қарши бўлди, 44,7 фоизи эса мустақилликни ёқлади.

2022 йил ноябрь ойида Буюк Британия Олий суди Британия парламенти розилигисиз Шотландия иккинчи марта мустақиллик референдумини ўтказа олмаслиги ҳақида қарор чиқарди.



Ҳамза Юсуф, Шотландия, Мусулмон раҳбар, Англия

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳамза Юсуф Шотландиянинг биринчи мусулмон раҳбари бўлади