Бадиий гимнастика бўйича 39 ёшли Олимпия чемпиони, ҳозирда “Националная медиа группа” холдинг директорлар кенгаши ва “Спорт-Экспресс” директорлар кенгаши раҳбари Алина Кабаева узоқ вақтдан бери илк бор оммага кўриниш берди.
Кабаева машҳур шахс бўлиб, унинг ҳар бир кўриниши омманинг диққат марказида бўлади. Россия оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, Кабаева Сочида кўриниш берган. У ўзининг номидаги хайрия жамғармаси томонидан ташкил этилган 12-Алина бадиий гимнастика фестивалида иштирок этган. Кабаева Россиянинг ELLYME брендига тегишли салкам 29 минг рубллик (355 доллар) қора либосда кўриниш берган. Аксессуар сифатида у маржонли тилла сирға танлаган.
Спорт юлдузи тадбир иштирокчилари билан суратга тушган. Кадрларга қараб унинг вазн йўқотганини ва аввалги суратларга қараганда анча нозик кўринишга келганини сезиш мумкин.
Сўнгги марта Кабаева Сочида, декабрь ойида ўз номидаги Бадиий гимнастика академиясининг очилиш маросимига келганида камерага муҳрланганди. Илгари Кабаева болалари билан Швейцарияда яшаган, бироқ унга қарши санкциялар жорий этилганидан кейин у Россияга қайтишга мажбур бўлган.
Кабаева Россияда расмий мавқега эга эмас. Аммо у ва унинг қариндошлари қимматбаҳо кўчмас мулкка эга ва унинг жамғармаси ҳисобига пул доимий равишда кириб боради. Унинг ҳаёти ҳақида деярли ҳеч нарса маълум эмас ва болаларининг расми ҳам йўқ. Аввалроқ журналистлар Кабаева дабдабали ҳаёти учун қаердан пул олаётгани ҳақида суриштирув эълон қилганди.
Бадиий гимнастика, Алина Кабаева, Сочи, Россия “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг