Пентагон Украинага қирувчи самолётлар беришдан бош тортганини тушунтирди

1 дақиқа ўқиш906
Пентагон Украинага қирувчи самолётлар беришдан бош тортганини тушунтирди
Пентагон Украинага қирувчи самолётлар беришдан бош тортганини тушунтирди
Фото: Reuters

Украина осмонда назоратни тезда қўлга киритиш учун ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларига муҳтож ва Ғарб қирувчиларини топшириш жуда узоқ жараён, деди генерал Марк Милли.

Ғарб қирувчиларини Украинага бериш Қўшма Штатларнинг устувор мақсади эмас, чунки осмонда ҳарбий назорат ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан самаралироқ ва тезроқ амалга оширилади, деди АҚШ армияси штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, генерал Марк Милли 21 апрел, жума куни Рамштайн алоқа гуруҳининг йиғилишидан кейин.

Украинага Американинг F-16 қирувчи самолётларини етказиб бериш ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Милли ҳарбий нуқтайи назардан Киевнинг ҳозирги вазиятдаги асосий вазифаси осмонни назорат қилиш эканлигини таъкидлади. "Бу мақсадга турли йўллар билан эришиш мумкин. Украина учун энг тез ва тежамкор йўл ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларидир", деб тушунтирди Милли.

Унинг сўзларига кўра, уруш давомида Украина Қуролли кучлари Россия самолётларини муваффақиятли тўхтата олди, шу сабабли Россия кучлари асосан ўз ҳудудидан ракеталар билан зарба беради. "Нега бундай бўлмоқда? Чунки украиналиклар Россия самолётларини уриб туширмоқда. Руслар украиналиклар ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларидан муваффақиятли фойдалангани учун эҳтиёткор", - дея хулоса қилди Милли.

Бундан ташқари, дея давом этди генерал, Украина авиациясини Россия билан таққосланадиган даражага олиб чиқиш "кўп сонли мамлакатлардан жиддий саъй-ҳаракатларни талаб қиладиган" вазифадир. "Бундай қарорлар келажакда қабул қилиниши ёки қабул қилинмаслиги мумкин. Лекин ҳозирда асосий эҳтиёж - ҳаво ҳужумидан мудофаа", - дея хулоса қилди Милли ва иттифоқчилар конференциянинг бутун кунини ушбу масалани муҳокама қилишга бағишлаганини таъкидлади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?