Жидда шаҳридаги подшо Абдулазиз халқаро аэропорти (KAIA) зиёратчилар ўзлари билан замзам суви олиб кетишни хоҳласалар, уларга риоя қилишлари керак бўлган тўртта шартни қўйди.
Аэропорт инфографикада ўз мамлакатларига қайтаётган зиёратчилар багаждаги юклари орасига замзам шишаларини қўймасликлари, балки уларни ўзлари билан бирга олишлари кераклигини айтди.
Замзам суви асосий савдо нуқталарида сотиб олиниши керак ва фақат 5 литрли идишларга рухсат берилади.
Халқаро рейсда учаётган ҳар бир зиёратчига Nusuk иловаси орқали Умра учун рўйхатдан ўтганликларини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этиш шарти билан бир шиша замзам олиб юришга рухсат берилади.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар