Зеленский офиси Украинада тинчлик ўрнатиш шартини айтди

1 дақиқа ўқиш1.2K
Зеленский офиси Украинада тинчлик ўрнатиш шартини айтди
Зеленский офиси Украинада тинчлик ўрнатиш шартини айтди
Фото: Reuters

Украина БМТ бош котиби Антониу Гутерришнинг Россия билан “тинчлик музокаралари имконсизлиги” ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди. Бу ҳақда Украина президенти офиси раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.

“Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби Антониу Гутерришнинг ъҲозир Украинада тинчлик ўрнатишнинг иложи йўқъ деган ибораси бир оз ҳайратланарли”, — деди Подоляк.

Унинг сўзларига кўра, агар агрессорга ниҳоят БМТ Низомининг тегишли моддалари эслатилса ва бировнинг ҳудудини тарк этиш “одоб билан” сўралса, Украинада тинчлик ўрнатилиши мутлақо мумкин.

Шунингдек, Россияни БМТ ва ташкилот хавфсизлик кенгашининг бир қисми деб ҳисоблашни тўхтатиши керак. Қолаверса, Кремль ўз қўшинларини Украинадан олиб чиқиб кетиши керак, деди сиёсатчи.

“Ҳамма нарса аён бўлганида маънолар кўпайтириш ва кучсизликни оқлашнинг ҳожати йўқ”, — хулоса қилди Зеленский офиси раҳбари маслаҳатчиси.

Эслатиб ўтамиз, БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Россия ва Украина ўртасида тинчлик музокаралари ҳали ҳам имконсиз эканини ва бунга сабаб ҳозирда “ҳар икки томон ҳам ғалаба қозониши мумкинлигига ишонч ҳосил қилгани”ни айтган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?