Пригожин Россия мудофаа вазири Сергей Шойгуни Бахмутга келишга чақирди

1 дақиқа ўқиш441
Пригожин Россия мудофаа вазири Сергей Шойгуни Бахмутга келишга чақирди
Пригожин Россия мудофаа вазири Сергей Шойгуни Бахмутга келишга чақирди
Фото: Factor

“Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси асосчиси Евгений Пригожин Россия мудофаа вазири Сергей Шойгуни охирги ойларда фронт чизиғининг энг қақшаткич жанглари давом этаётган Бахмут шаҳрига келишга чақирди. Бизнесменнинг мурожаати 12 май тонгида унинг матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

“Мураккаб оператив вазият, шунингдек, жанговар ҳаракатларни олиб боришдаги сизнинг узоқ йиллик тажрибангизни ҳисобга олган ҳолда Россия ҳарбийлаштирилган бўлинмаси назорати остида бўлган Бахмут ҳудудига келиб, юзага келган ҳолатни ўзингиз баҳолашингизни илтимос қиламан”, — деб ёзади Пригожин.

Хатда, шунингдек, айни вақтда “Вагнер” ёлланма жангчилари Бахмутнинг 95 фоиздан ортиқ ҳудудини назорат қилаётгани ва ҳужумлар давом этаётгани, бироқ Россия Қуролли кучлари бўлинмалари байроқлари ўрнатилган жойларда “душман қатор муваффақиятли қарши ҳужумларни” амалга оширгани таъкидланган.

Евгений Пригожин снарядлар йўқлиги сабаб жангчиларининг Бахмутдаги позициясини 10 май куни Россия Мудофаа вазирлиги бўлинмаларига топширишини маълум қилганди. Кўп ўтмай у ёлланма жангчилар Бахмутдан кетмаслигини айтди. The Washington Post’нинг ёзишича, Россия Мудофаа вазирлиги “Вагнер” раҳбарини обрўсизлантириш режасини ишлаб чиққан.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?