19:18 / 11.06.2023
750

Пригожин Россия мудофаа вазирининг буйруғига қарши чиқди

Фото: Telegram

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу барча хусусий ҳарбий кампанияларга 1 июлгача Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолашни буюрди. “Вагнер” раҳбари Евгений Пригожин эса бунга қарши чиқди.

Шойгу имзолаган фармонга кўра, барча “кўнгилли отрядлар” “улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида” 1 июлгача Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаши шарт. Бу чора-тадбирлар “қуролли кучлар ва кўнгилли отрядларнинг уларнинг таркибидаги жанговар имкониятлари ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириши айтилган.

Пригожин буйруққа қарши

Пригожиннинг таъкидлашича, “Вагнер” жангчилари Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзоламайди.

Шойгу тузган буйруқ ва фармонлар Мудофаа вазирлиги ходимлари ва ҳарбий хизматчиларга тегишли. ‘Вагнер’ Шойгу билан ҳеч қандай шартнома имзоламайди”, — деди Пригожин.

Унга кўра, “Вагнер” ўз ҳаракатларини ўнгдаги, чапдаги генераллар, бўлинма командирлари билан мувофиқлаштиради ва чуқур тажрибага эга “юқори самарали” тузилмадир.

Афсуски, аксарият ҳарбий қисмлар бундай самарадорликка эга эмас ва айнан Шойгу ҳарбий тузилмаларни нормал бошқара олмайди”, — деди Пригожин.

Ёлланма жангчилар вазирлик билан шартнома имзолашдан бош тортгани сабабли уларга қурол ва ўқ-дорилар берилмаслиги мумкин.

Момақалдироқ бошланганда ёрдам сўраб қурол ва ўқ-дориларни олиб келишади. Бўйсунишга келсак, албатта, ‘Вагнер’ Россия Федерацияси ва Олий Бош Қўмондоннинг манфаатларига мутлақо бўйсунади”, — деди у.

Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Пригожин Россия мудофаа вазирининг буйруғига қарши чиқди
ePN