21:25 / 15.06.2023
1 077

БМТ: Афғонистонда ҳокимият иккига бўлиниб кетди

БМТ: Афғонистонда ҳокимият иккига бўлиниб кетди

Фото: Reuters

БМТ санкцияларини таҳлилий қўллаб-қувватлаш ва мониторинг қилиш гуруҳи «Толибон» ҳаракати ҳақидаги навбатдаги ҳисоботини эълон қилди.

Унга кўра, Афғонистондаги ҳокимият Қандаҳор ва Кобул расмийлари ўртасида бўлиб олинган. Бу эса радикал ҳаракат ҳукумати мустаҳкам эмаслигидан далолат бериши мумкин.

Таҳлилчиларга кўра, Қандаҳор гуруҳига «Толибон» етакчиси Ҳибатуллоҳ Охундзода назоратидаги толиблар киради. Ҳукуматнинг бу гуруҳи жаҳон ҳамжамиятининг талабларига ён беришда анча консерватив ва муросасиз ҳисобланади.

Пойтахт блокидаги асосий шахслар - Ички ишлар вазири Сирожиддин Ҳаққоний, Мудофаа вазири Мулла Муҳаммад Ёқуб Умарий ва разведка раҳбари Абдул-Ҳақ Вассиқ. Кобулликлар ўзини прагматик сифатида кўрсатишга, халқаро миқёсда тан олиниши ва иқтисодий қўллаб-қувватланишига эришишга интилмоқда. Аммо уларнинг ҳаракатлари сиёсатчиларнинг мўътадилроқ қарашларга содиқлигини кўрсатмаяпти.

Гиёҳванд моддалар савдосини назорат қилиш учун ҳам кураш олиб борилмоқда. Кўкнори етиштириш ва гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш расман тақиқланганига, плантациялар ва яширин лабораторияларни йўқ қилиш бўйича кўргазмали рейдларга қарамай, гиёҳванд моддалар ва улар учун хомашёнинг ноқонуний савдоси «Толибон» учун жиддий даромад манбаи бўлиб қолмоқда.

Мутахассислар, шунингдек, ички ишлар вазири Ҳаққоний ва Толибон асосчиларидан бири, ҳозирда Афғонистон бош вазирининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи Мулла Барадар ўртасида жиддий келишмовчиликлар мавжудлигини таъкидламоқда.

Ушбу мансабдор шахслар ресурслар, молиявий оқимлар ва маҳсулотларни мамлакатга киритиш йўлакларини назорат қилиш учун рақобатлашадилар.

Хусусан, ҳуқуқ-тартибот идораси раҳбари ТАПИ газ қувури (Туркманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон) қурилишини тўлиқ назорат қилиш ниятида эканлиги ҳақида маълумотлар бор.

Гиёҳванд моддалар савдосини назорат қилиш учун ҳам кураш олиб борилмоқда.

Кўкнори етиштириш ва гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш расман тақиқланганига, плантациялар ва яширин лабораторияларни йўқ қилиш бўйича кўргазмали рейдларга қарамай, ноқонуний гиёҳванд моддалар ва хомашёсининг ноқонуний савдоси «Толибон» учун жиддий даромад манбаи ҳисобланади.

Ҳисобот муаллифлари фикрича, ҳозирда Марказий Осиё орқали Европа ва АҚШга наркотик моддаларни ўтказиш каналлари устидан назорат айнан ички ишлар вазири Ҳаққоний гуруҳи томонидан амалга оширилмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » БМТ: Афғонистонда ҳокимият иккига бўлиниб кетди
ePN