Бразилияда парвоз пайтида йўловчи самолётнинг люки очилиб кетди

Бразилияда парвоз вақтида йўловчи самолётининг люки очилиб кетди. Қайд этилишича, ҳодиса Бандеиранте ЭМБ-110 лайнери ҳавога кўтарилганидан ярим соат ўтиб содир бўлган.
Воқеа содир бўлган вақтда салонда 12 киши бўлган, уларнинг барчаси маҳаллий Сан-Луис шаҳридан келган мусиқачилар экани айтилмоқда.
Учувчи мазкур ҳодиса туфайли аэропортга қайтишга қарор қилган ва самолётни муваффақиятли қўндирган. Расмий маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ.
Мусиқий гуруҳ продюсери Ренато Бутиканинг айтишича, у самолётнинг люки ёнида ўтирган ва воқеани видеога олган. Унинг сўзларига кўра, йўловчилар дастлаб қўрқувдан бақира бошлаган, кейин эса тинчланишган, деб хабар беради Американинг ABC телеканали.






























Изоҳлар 0
…