date
views 6 890

Хитой шарқидаги кучли шамол 78 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Хитой шарқидаги кучли шамол 78 кишининг ҳаётига зомин бўлди
Сўнгги 50 йил ичида бу йилги Янчень шаҳрига ва бошқа шарқий хитой қишлоқларига ёпирилган бўрон қурбонлари энг кўп, яъни 78 нафарга етди. Синьхуа агентлигидан олинган хабарларга кўра, яраланганлар сони деярли 500 га яқин.

Раҳбарият маълумотларига қараганда 200 нафар инсон қаттиқ жароҳат олган ва ҳозирда жуда оғир аҳволда. Қидирув-қутқарув ишлари хали тугагани йўқ, шу туфайли раҳбарият қурбонлар сони ортишидан ҳавотирда. Аҳоли яшаш жойларида электр узатиш тизими бутунлай ишдан чиққан.

Бўрон Цзянсу провинциясига бугун куннинг иккинчи ярмида кучли жала билан бирга ёпирилган. Гувоҳларнинг айтишича кучли шамол автомобилларн ағдариб ташлаган, дарахт ва уй томларини қўпориб юборган. Раҳбарият томонидан зарар кўрган ҳудудларга инсонпарварлик ёрдами жўнатган. Жўнатилган нарсалар ичида 1000 та йиғма чодир ва 2000 та кровать бор.

China Daily газетасининг электрон нусхасида чоп этилган хабарда бўрон иккита заводни вайрон қилгани айтилади. Нашриёт заводларда "ҳавфли кимёвий моддалар" сақланиши ва бўрон туфайли бу моддалар сизиб чиқиши мумкинлигини таъкидлаган.
Как сообщила электронная версия газеты China Daily, ураган также разрушил два завода.

Метеорология маълумотларига асосан шамол тезлиги айрим ҳудудларда секундига 35 метргача етади. 1966 йилги бўрондан Яньчендаги бу йилги бўрон кучлироқ бўлди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитой шарқидаги кучли шамол 78 кишининг ҳаётига зомин бўлди