Покистонда партия қурултойида портлаш содир бўлди

1 дақиқа ўқиш135
Покистонда партия қурултойида портлаш содир бўлди

Фото: AP

Покистоннинг Хайбар-Пахтунхва вилоятида “Ислом уламолари кенгаши” партияси қурултойида содир бўлган портлашда камида 35 киши ҳалок бўлди, 200 киши жароҳатланди, деб хабар бермоқда Gео телеканали фавқулодда хизматларга таяниб.

Ҳодиса маҳаллий вақт билан 16:00 атрофида содир бўлган. Полиция мазкур портлашни теракт деб атади.

Партия раҳбари Ҳофиз Ҳамдулланинг айтишича, у ҳам қурултойда иштирок этиши керак эди, лекин шахсий сабабларга кўра қатнаша олмаган. У портлашни қоралаганини, воқеани “терроризм” деб атаганини, мамлакат ва вилоят раҳбариятидан тергов бошлашни талаб қилганини қайд этди.

Ҳамдуллоҳ, шунингдек, партия тарафдорларини портлаш қурбонларига ёрдам бериш учун қон топширишга чақирди.

Покистон Халқ партияси раиси, мамлакат ташқи ишлар вазири Билавал Бҳутто Зардорийнинг айтишича, федерал ва вилоят ҳукуматлари террорчиларнинг шерикларини жавобгарликка тортиши керак. У ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирар экан, теракт ташкилотчилари йўқ қилиниши кераклигини таъкидлади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?