“Вагнер” ўз жангчиларига бошқа иш излашни маслаҳат берди

1 дақиқа ўқиш878
“Вагнер” ўз жангчиларига бошқа иш излашни маслаҳат берди
“Вагнер” ўз жангчиларига бошқа иш излашни маслаҳат берди
 
 
Фото: Reuters

“Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси (ХҲК) вакили жангчиларга бошқа иш топишни тавсия қилди, чунки гуруҳ энди Украинадаги урушда қатнаша олмайди, бундан ташқари улар Россия Мудофаа вазирлиги ва Росгвардия билан Африка ва Яқин Шарқда жиддий рақобатга дуч келмоқда. Бу ҳақда “Важние истории” нашри ёлланма аскарлар чат гуруҳларига тарқатилган аудиога таяниб ёзди. “Вагнер”чилар аудионинг ҳақиқийлигини тасдиқлаган.

Овозли хабар йўллаган шахс (унинг гуруҳдаги мақоми номаълум) вазиятни “ўта оғир” деб атайди ва “Вагнер” учун “махсус ҳарбий операцияга киришга рухсат йўқлигини” таъкидлайди.

“Бир неча ўн минглаб тайёргарликдан ўтган жангчилар ишга ва ўз ватанини ҳимоя қилишга тайёр, аммо маълум ҳолатлар туфайли бизни ҳалигача киритишмаяпти. Ҳозир Африка ва Яқин Шарқда иш топиш имкониятларини излашга мажбурмиз. У ердаги вазият ҳам оғир. Мудофаа вазирлиги ва Росгвардия билан кучли рақобат бор, улар ҳам бизникига ўхшаш тадбирлар ўтказиб, у ерга киришни режалаштирмоқда ва ҳаракат қилмоқда”, — дейилади аудио хабарда.

ХҲК вакилининг сўзларига кўра, Евгений Пригожин Африкага сўнгги сафари чоғида “ушбу масалаларни ҳал қилган”, энди улар “раҳбарият томонидан янада кўпроқ ҳал қилинади”. Унинг таъкидлашича, ХҲК ўз жангчиларини иш билан таъминлашга ҳаракат қилди, аммо қачон ва қандай кўламда экани номаълум.

“Шунинг учун, ё кутинг ёки пул ишлашнинг бошқа усулларини қидиринг. Халқаро вазиятни кузатиб боринг. Агар бизнинг жамоамиз махсус операцияга қабул қилинса, биз ишга қабул қилиш фаолиятини фаол давом эттирамиз, иш бўлади”, — деди ХҲК вакили.

Тhе Wаll Street Journal нашрининг ёзишича, Евгений Пригожин ҳаётининг сўнгги кунларини Африка бўйлаб сафарда ўтказган. 18 август куни ХҲК раҳбари Марказий Африка республикаси президенти Фостин-Арканже Туадера билан учрашиб, уни ҳамкорликни давом эттиришга ишонтиришга уринган — нашрнинг ёзишича, Россия президенти Владимир Путин аввалроқ Туадерага Пригожиндан узоқлашишни маслаҳат берган.

Пригожиннинг ўлимидан бир оз олдин, Россия мудофаа вазирининг ўринбосари Юнусбек Евкуров Ливияга борди — мамлакатда бу ташриф энди ҳамкорлик армия даражасида олиб борилишига ишора сифатида қабул қилинди. Журналист Андрей Захаровнинг таъкидлашича, Пригожиндан Суриядан ҳам “чиқиш” сўралган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?