Грузиянинг ҳукмрон партияси мамлакат президентига қарши импичмент жараёнини бошлади

1 дақиқа ўқиш248
Грузиянинг ҳукмрон партияси мамлакат президентига қарши импичмент жараёнини бошлади
Грузиянинг ҳукмрон партияси мамлакат президентига қарши импичмент жараёнини бошлади
Фото: РИА Новости

Грузиянинг ҳукмрон партияси “Грузия орзуси — Демократик Грузия” ҳукумат рад этганига қарамай, президент Саломе Зурабишвили Европага сафар қилгани туфайли унга қарши импичмент жараёнини бошлайди. Бу ҳақда брифингда партия раиси Ираклий Кобахидзе айтиб ўтди.

Грузиянинг ҳукмрон партияси президент Германияга ташрифи орқали конституцияни бузганини айтиб ўтди.

“Импичментни якунлаш учун 100 нафар парламентарийнинг қўллаб-қувватлаши талаб қилинади, бундан ташқари, радикал мухолифатнинг овозисиз уни ижро этишнинг иложи йўқ. Бироқ, шунга қарамай, партия сиёсий кенгаши йиғилишида президентга қарши импичмент жараёнини бошлашга қарор қилди”, — деди Кобахидзе.

Унинг тушунтиришича, Зурабишвили конституцияни қўпол равишда бузган, унга кўра, президент ташқи сиёсатда вакиллик функцияларини фақат ҳукумат розилиги билан амалга ошириши мумкин. Кобахидзенинг сўзларига кўра, президентнинг импичменти “радикал мухолифат ва Саломе Зурабишвилининг Грузиянинг давлат манфаатларига, ҳамда ЕИга аъзолик учун номзод мақомини олишга зид бўлган умумий кун тартибини фош қилади”.

Партия раисининг таъкидлашича, Зурабишвили “икки томонлама ўйин қиляпти” — бир томондан, Грузиянинг ЕИга номзод мақомига эга бўлиш имкониятлари юқори эканини била туриб, ўзи учун сиёсий “очколар” қўлга киритишга ҳаракат қилмоқда, иккинчи томондан, мамлакатнинг мақом олишига тўсқинлик қиладиган ҳаракатларни амалга оширмоқда.

Грузия конституцияси, Кобахидзе таъкидлаганидек, агар бузиладиган бўлса, фақат битта самарали ҳуқуқий механизмни — импичментни назарда тутади.

Аввалроқ Грузия президенти администрацияси Зурабишвилининг Европага режалаштирилган ташрифи ва йил охирида республиканинг ЕИга номзод мақомини олишини қўллаб-қувватлаш мақсадида Европа етакчилари билан учрашувлар ўтказиши ҳақида хабар берган эди. Бир кун олдин Зурабишвили Берлинда Германия президенти Франк-Валтер Штайнмаер билан учрашди. Жума куни у Брюсселда Европа кенгаши раҳбари Чарльз Мишел билан учрашиши режалаштирилган. Грузия ҳукумати аввалроқ Зурабишвилининг августдан декабргача турли мамлакатларга режалаштирилган сафарларини ёзма равишда рад этганини маълум қилганди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?