100 соат йиғлашга уринган блогер 45 дақиқа кўрмай қолди

2 дақиқа ўқиш2
100 соат йиғлашга уринган блогер 45 дақиқа кўрмай қолди

Нигериялик комик ва ижтимоий тармоқлар фаоли дунё рекордини ўрнатиш мақсадида 100 соат давомида тўхтамасдан йиғлашга уринди. Бироқ бир неча соат давомида ўзини мажбуран йиғлашга ундаган йигит кутилмаган оқибатларга дуч келди. Унинг айтишича, тажриба давомида кўриш қобилияти вақтинча йўқолган ва бу ҳолат тахминан 45 дақиқа давом этган.

Instagram ижтимоий тармоғида «237_towncryer» номи билан танилган Тембу Даниэль ўз тахаллусига мос равишда ғалати рекорд ўрнатишга қарор қилди. Унинг мақсади — 100 соат давомида узлуксиз йиғлаб, энг узоқ вақт тўхтамасдан йиғлаш бўйича жаҳон рекордини қайд этиш эди.

Нигериялик йигит ушбу ғайриоддий марафонни 9 июль куни бошлади. Бироқ режалаштирилган 100 соатлик синовни бошлаганидан атиги олти соат ўтиб, кутилмаган салбий таъсирлар туфайли уни вақтинча тўхтатишга мажбур бўлди.

Маълум бўлишича, бир неча соат давомида ўзини тўхтовсиз йиғлашга мажбурлаш Тембунинг саломатлигига таъсир кўрсатган. Унда бош оғриғи, кўзларнинг шишиши ва юзнинг умумий тарзда бўртиб кетиши кузатилган. Аммо энг хавотирли ҳолат унинг кўриш қобилияти билан боғлиқ бўлди. Йигитнинг айтишича, у тахминан 45 дақиқа давомида қисман кўрмай қолган.

«Мен стратегиямни қайта кўриб чиқишга ва йиғлаш даражасини камайтиришга мажбур бўлдим», — деди интернетдаги чиқишлари билан танилган Даниэль BBC нашрига берган интервьюсида. Шу билан бирга, у юзага келган қийинчиликлар ўз мақсадига эришиш йўлида тўсиқ бўлишини истамаганини ҳам таъкидлади.

Шунга қарамай, Тембу ҳақиқатан ҳам 100 соат давомида узлуксиз йиғлашга муваффақ бўлган-бўлмагани ҳозирча номаълум. Чунки унинг Instagram саҳифасида эълон қилинган уринишга оид бир нечта видеоларда таймер атиги 2 соат 9 дақиқа ва 5 соат 54 дақиқани кўрсатган. Бу эса белгиланган муддат тўлиқ якунланганини тасдиқлаш учун етарли эмас.

Қизиғи шундаки, африкалик блогер жорий ой бошида Instagram саҳифасида рекорд ўрнатишга уринаётгани ҳақида махсус эълон ҳам жойлаштирган. Унда Гиннеснинг рекордлар китоби логотипидан фойдаланилган эди. Бироқ аслида Даниэль ўзининг ғайриоддий йиғлаш марафони ҳақида Гиннес вакиллари билан боғланмаган.

Эҳтимол, бу унинг учун яхши қарор бўлгандир. Сабаби машҳур ташкилот блогернинг ташаббусига муносабат билдириб, бундай рекордни расман кузатиб бормаслигини маълум қилди.

«Сўнгги пайтларда тарқалаётган айрим миш-мишларга ойдинлик киритиш учун айтамиз: биз энг узоқ давом этган йиғлаш марафони бўйича рекордни ҳеч қачон назорат қилмаймиз», — дея хабар берди Гиннес ташкилоти X ижтимоий тармоғида.

Шундай қилиб, Тембу Даниэль 100 соатлик мақсадига эришгани тасдиқланмаган бўлса-да, унинг уриниши кутилганидан ҳам кўпроқ эътибор қозонди. Ғайриоддий ташаббус халқаро оммавий ахборот воситалари сарлавҳаларида пайдо бўлиб, ижтимоий тармоқларда ҳам тезда тарқалди.

Шу тариқа, оддий кўринган, аммо жуда ғайриоддий мақсадни кўзлаган ушбу уриниш интернетда катта шов-шувга айланди. Бироқ воқеа узоқ вақт йиғлашга уриниш инсон саломатлиги учун жиддий хавф туғдириши мумкинлигини ҳам кўрсатди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?