МРБ собиқ директори: “Трамп АҚШ президенти бўлса, бу Путинга қўл келади”

1 дақиқа ўқиш392
МРБ собиқ директори: “Трамп АҚШ президенти бўлса, бу Путинга қўл келади”
МРБ собиқ директори: “Трамп АҚШ президенти бўлса, бу Путинга қўл келади”
Фото: Reuters

Россия президенти Владимир Путин учун Дональд Трампнинг 2024 йилги АҚШ президентлик сайловларида ғалаба қозониши жуда муҳим. Марказий разведка бошқармаси собиқ директори Жон Бреннан MSNBC телеканалига берган интервьюсида шундай фикр билдирди.

Барак Обама даврида МРБни бошқарган Бреннан Трампнинг ғалабаси Украинага қарши урушда Россияга фойда келтиришини таъкидлади.

“Путин учун Дональд Трампнинг сайловда ғалаба қозониши мутлақо муҳим, деб ўйлайман. Путин ва Трамп бир-бирига хушомад қилиб, ўзаро манфаатлари учун ҳаракат қилади”, — деди Бреннан.

Шу билан бирга, МРБ собиқ раҳбари Трампнинг Оқ уйга қайтиши нафақат Украина, балки Ғарб учун ҳам номақбул бўлишига ишонч билдирди.

“Агар Трамп Оқ уйга қайтиб кела олса... Путин билан ҳамкорлик қилиши, у билан ҳамфикр бўлиши мумкин, бу, албатта, АҚШ манфаатларига ва, умуман, Ғарб манфаатларига зарар келтиради”, — дейди Бреннан.

АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп агар у президент бўлса, Украинадаги урушни атиги бир кунда тугатиш бўйича музокара олиб боришини бир неча бор таъкидлаган. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков тегишли фикр ҳақиқатдан узоқ эмаслигини айтган. Песков Американинг ҳозирги президентида бундай имконият борлигини, лекин у Украинага қурол етказиб беришни танлаганини таъкидлаган.

Яқинда Путин 2024 йилги сайловларда Дональд Трампнинг ғалаба қозониши АҚШ билан муносабатларни ўзгартирмаслигини айтди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?