Рамзан Қодировнинг тўнғич қизи Чеченистон бош вазири ўринбосари этиб тайинланди

1 дақиқа ўқиш257
Рамзан Қодировнинг тўнғич қизи Чеченистон бош вазири ўринбосари этиб тайинланди
Фото: ВКонтакте/Рамзан Кадыров

Россия таркибига кирувчи Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг 25 ёшли қизи Айшатни республика бош вазири ўринбосари лавозимига тайинланганини эълон қилди. Ҳукуматда у ижтимоий блок учун масъул бўлади.

«Чеченистон Республикаси ҳукумати билан кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Бош вазир Муслим Хучиев Айшат Қодировани Чеченистон ҳукумати раисининг ижтимоий блок бўйича ўринбосари лавозимига тайинлаш таклифини киритди», деб ёзди Қодиров ижтимоий тармоқда.

Унга кўра, Чеченистон Республикаси бош вазирининг собиқ ўринбосари Муса Дадаев Маданият вазирлигини бошқаради. Унинг ўрнини эса қизи эгаллайди.

Айшат Қодирова илгари Чеченистон маданият вазири лавозимида ишлаган. Шу йил сентябр ойида Владимир Путин уни II даражали «Ватан олдидаги хизматлари учун» ордени билан тақдирлаган эди.

Қодировнинг дўстлари ва қариндошлари Чеченистонда кўплаб лавозимларга тайинланган.

Апрел ойида Чеченистон раҳбарининг жияни 26 ёшли Ҳамзат Қодиров хавфсизлик блоки бўйича маслаҳатчи этиб тайинланган эди. Қодировнинг яна бир жияни Ибрагим Закриев республика бош вазири ўринбосари, қишлоқ хўжалиги вазири лавозимларида ишлайди. Бундан ташқари, жорий йил июл ойида Закриев Danone Russia компаниясининг янги бош директори бўлди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?