date
views 455

Ким Чен Ин Путинга хат йўллаб, унга “империалистлар гегемонлиги” устидан ғалаба тилади

Фото: KCNA

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Россия билан муносабатлар “янги ва юқори даражада” ривожланишига ишонч билдириб, “империалистлар гегемонлигига қарши курашда” рус халқининг ғалабасига умид қилмоқда. Бу ҳақда у Россия президенти Владимир Путинга икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 75 йиллиги муносабати билан йўллаган табригида айтиб ўтди.

Россияга яқинда амалга оширган расмий дўстлик ташрифим чоғида ўртоқ (Владимир) Путин билан Корея—Россия дўстлик муносабатларини кўп томонлама ривожлантириш бўйича самимий ва ҳар томонлама фикр алмашганимдан тўлиқ мамнунман”, — дейилади KCNA давлат агентлиги иқтибос келтирган табрик матнида.

Ким Чен Ин икки давлат ўртасидаги дўстлик, ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик изчил ривожланиб, янги юксак босқичга кўтарилишига ишонч билдирган.

Фурсатдан фойдаланиб, кучли давлат барпо этиш йўлида кўтарилган рус халқи гегемонлик сиёсати ва империалистларнинг яккалаш, бўғиш, Россияга қарши фитналарини бузиш учун курашда доимо ғалаба ва шон-шуҳрат қозонишига умид билдираман. Ўртоқ Путинга чин дилдан мустаҳкам соғлик ва масъулиятли фаолиятида муваффақиятлар тилайман”, — дейилади телеграммада.

У СССР КХДР билан дипломатик муносабатлар ўрнатган биринчи давлат бўлганини таъкидлади. КХДР раҳбари таъкидлашича, бу алоқалар “икки мамлакат халқлари ўртасидаги дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаш кафолати бўлди”. Унинг сўзларига кўра, Корея—Россия муносабатлари “дўстлик, ҳамжиҳатлик ва яхши қўшничилик йўлидан, тарихнинг барча синовларини енгиб ўтиб” доимо олға силжиб келмоқда. Ким Чен Ин икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик эндиликда “барқарор ва истиқболли янги даврнинг абадий гуллаб-яшнаши сари” бораётганини қўшимча қилди.

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин сентябр ойи ўрталарида Россияда қарийб бир ҳафталик ташриф билан бўлди. Сафари давомида у Путин билан учрашди, Россиянинг илғор авиатехнологийлари билан танишди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ким Чен Ин Путинга хат йўллаб, унга “империалистлар гегемонлиги” устидан ғалаба тилади