Татаристон раҳбари 15 ёшли Адам Қодировни орден билан тақдирлади

1 дақиқа ўқиш324
Татаристон раҳбари 15 ёшли Адам Қодировни орден билан тақдирлади
Татаристон раҳбари 15 ёшли Адам Қодировни орден билан тақдирлади
Фото: Telegram

Татаристон раҳбари Рустам Минниханов Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг ўғли Адамни “Дуслик” (“Дўстлик”) ордени билан тақдирлади. Бу ҳақда Чеченистон Давлат думаси депутати Адам Делимханов маълум қилди.

Унга кўра, 15 ёшли Адам Қодиров “миллатлараро ҳамда конфессиялараро тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси учун” тақдирланган. Делимхоновнинг айтишича, мукофотни Қодировнинг ўғлига Миннихонов шахсан топширган.

Делимхонов “Грозний Сити” олдида Рамзан Қодиров, Адам Қодиров ва Рустам Миннихонов билан тушган суратини чоп этди. Суратда Адам Қодировнинг кўксида медал кўринади.

Коррупцияга қарши курашиш жамғармаси терговчиси Олег Эмеляновнинг таъкидлашича, 24 октябрь куни Миннихановнинг бизнес-жети Чеченистонга учиб кетган.

Рамзан Қодиров Миннихонов Чеченистонга ташриф буюрганини тасдиқлади.

“Мен Рустам Нургалиевичдан Қодировлар оиласи вакилига “Дуслик” орденини топширгани учун миннатдорман”, — деди у Татаристон раҳбари билан учрашувдан кейин.

“Дуслик” ордени Татаристонда 2015 йилда тасдиқланган. Орден билан Россия ва бошқа мамлакатлар фуқаролари “Татаристон Республикаси давлатчилигини ривожлантириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, иқтисодиёт, маданият, санъат ва спортни ривожлантиришдаги алоҳида хизматлари учун” тақдирланади.

Ушбу орденни олишдан аввал “Татаристон Республикаси олдидаги хизматлари учун” медалини олиш керак. Адам Қодировнинг бундай медал билан тақдирлангани ҳақида хабар берилмаган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?