date
views 401

Мактабни ҳам битиролмаган Болливуд юлдузлари

Мактабни ҳам битиролмаган Болливуд юлдузлари

Таълим инсон ҳаётида жуда муҳим рол ўйнайди. Баъзилар билимсиз инсон ҳаётда ҳеч нарсага эриша олмайди деб ҳисоблайди. Болливудда мактабни тугатмаган, лекин фильмларда муваффақият қозониб, машҳурликка эришган юлдузлар талайгина.

Ранбир Капур

 
Фото: Bollywoodtime

Машҳур ота-она — Риши Капур ва Ниту Сингхнинг ўғли услуби ва қизиқарли кўриниши билан машҳур. Унинг мактабни ҳам тугатмаганини кўпчилик билмайди. У ҳар доим ёмон ўқиган, кўпинча дарсларни ўтказиб юборган. 10-синфда имтиҳонларда атиги 54 фоиз балл тўплаб, мактабни зўрға битирган. Шундан сўнг у ўқишга қизиқмаслигини айтади ва фильмларда рол ўйнай бошлайди.

Кажол

Фото: Bollywoodtime

У Болливуднинг энг истеъдодли ва гўзал актрисаларидан бири саналади, аммо у ҳам мактабни тугатмаган, чунки у кино саноатида 16 ёшида ишлай бошлаган. Кажол ўқишни тугатишга улгурмайди, чунки у Авлиё Иосиф монастир мактабида ўқиб юрганида уни “Чин муҳаббат” (1992) фильмига таклиф қилишади. Кажол суратга олиш ишлари тугаганидан сўнг, сертификат олишни ният қилган. Бироқ турли режиссёрлардан таклифлар ёғилиб кетган, натижада таълимни карьераси учун қурбон қилишга қарор қилган. “Ўғирланмаган келин”, “Сир”, “Висол манзили” ва бошқа фильмлар унга оламшумул машҳурлик келтиради.

Шридеви

Фото: Bollywoodtime

Бу гўзал актриса ҳинд киносининг жозибали оламига болалигида кириб келган. Доимий суратга олиш туфайли у мактабни тарк этишга мажбур бўлади, шундан кейин у бирор марта ҳам ўқишга қизиқмайди. “Жаноб Ҳиндистон” фильмининг юлдузи 5-синфгача ўқиган, аммо баъзи манбаларда у 10-синфни зўрға тугатганини даъво қилади.

Аржун Капур

Фото: Bollywoodtime

Кино продюсер Бони Капурнинг ўғли бўлган Аржун болалигидан Болливуд оламида яшайди. У ҳеч қачон ўқишга қизиқмаганлигини тан олади, шунинг учун ҳам ўрта мактаб имтиҳонларидан ўта олмайди. Сертификатга тупуриб, режиссёр ёрдамчиси бўлиб ишлашга қарор қилади, кейин эса актёр бўлади.

Айшвария Рай

Фото: Bollywoodtime

Гўзаллик маликаси Айшваря Рай ўқишга унчалик қизиқмаган, баҳолари ҳам ўртача эди. У коллежни ташлаб, моделлик карьерасини афзал кўриб, таълимини тўлиқсиз қолдиришга мажбур бўлади.

Каришма Капур

Фото: Bollywoodtime

Актёрлар Рандҳир Капур ва Бабитанинг қизи машҳур Капур сулоласига мансуб. Айтишларича, у 6-синфгача ўқиб, мактабни ташлаб кетган. Шундан сўнг онаси уни буюк актриса қилиш учун фильмлар излай бошлаган. Унинг дебюти 1991 йилда Каришма атиги 16 ёшда суратга тушган “Муҳаббат асирлари” фильми бўлган.

Катрина Каиф

Фото: Bollywoodtime

Гўзал Катрина ҳеч қачон мактабга бормаган, у уйда ўқиган. Чунки онаси ижтимоий ходим бўлган, шу сабабдан оила кўпинча турли шаҳар ва мамлакатларга кўчиб юрган. 14 ёшида Катрина реклама роликларида иштирок этиш бўйича ўзининг биринчи моделлик таклифини олади ва бажонидил рози бўлади. Бир мунча вақт модел сифатида ишлаганидан сўнг, у ҳинд фильми “Bum”да актриса сифатида дебют қилади. Шундан сўнг у Болливуддаги энг чиройли ва энг кўп маош олувчи актрисага айланади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мактабни ҳам битиролмаган Болливуд юлдузлари