52 ёшни суратга олиш майдонида қарши олган Кажол мухлисларини ҳайратда қолдирди (видео)

Ҳиндистонлик таниқли актриса Кажол 52 ёшини дабдабали байрамсиз, суратга олиш майдонида иш жараёнида қарши олди. У кун давомида бир нечта локацияда суратга тушар экан, мухлислари томонидан гуллар, совғалар ва туғилган кун торти билан табрикланди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолар унинг соддалиги ва самимийлиги, шунингдек, мухлислар меҳрини сақлаб қолганини кўрсатди. Кажол 1974 йил 5 август куни Ҳиндистоннинг Махараштра штати, Мумбай шаҳрида туғилган.
Ҳинд киносининг таниқли актрисаси Кажол 52 ёшни қарши олди. Бироқ у туғилган кунини дабдабали тантана билан эмас, одатдаги иш кунидек суратга олиш майдонида ўтказди.
Актриса кун давомида бир нечта локацияда суратга олиш жараёнида иштирок этган. Шунга қарамай, у қаерга бормасин, мухлислари уни самимий табриклар билан қарши олиб, гуллар ва совғалар улашди. Ҳатто улардан бири Кажол учун туғилган кун тортини ҳам тайёрлаб, актрисага торт кестирди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолар мухлислар томонидан илиқ кутиб олинди. Кўпчилик Кажолнинг соддалиги, самимийлиги ва йиллар ўтса-да, мухлислар меҳрини йўқотмаганини алоҳида эътироф этмоқда.
Маълумот учун, Кажол 1974 йил 5 август куни Ҳиндистоннинг Махараштра штати, Мумбай шаҳрида таваллуд топган. Бу йил актриса 52 ёшни қарши олди.






























Изоҳлар 0
…