Кажолнинг ҳаётини ўзгартирган авария: у Ажай Девганни қандай севиб қолган?

Ҳинд киноси юлдузи Кажол ҳаётда машина ҳайдашдан қўрқиши айтилмоқда. 52 ёшли актриса кўп ҳолларда автомобильнинг орқа ўриндиғида ўтиришни афзал кўради.
Бунга унинг ҳаётида содир бўлган оғир автоҳалокат сабаб бўлган. Маълумотларга кўра, Кажол бир вақтлар даҳшатли аварияга учраган ва шу ҳодисадан кейин маълум муддат хотирасини ҳам йўқотган. Бу воқеа актрисада машина ҳайдашга нисбатан кучли қўрқув қолдирган.
Қизиғи, айнан шу оғир давр унинг Ажай Девганга бўлган муносабатига ҳам таъсир қилгани айтилади. Актриса кейинчалик бўлажак турмуш ўртоғи Ажай Девганни севиб қолган.
Бироқ уларнинг турмуш қуриши осон кечмаган. Кажолнинг отаси, режиссёр Шому Мукержи бу никоҳга қарши бўлган. Қизи тўйга розилик билдирганидан кейин у бир ҳафта давомида Кажол билан гаплашмагани айтилмоқда.

Кейинчалик Ажай Девган актрисанинг яқинлари кўнглига йўл топган. Шу тариқа, вақт ўтиши билан оиладаги муносабатлар юмшаган.































Изоҳлар 0
…