Зироат Мирзиёева Ғазо секторида ўт очишни зудлик билан тўхтатишга чақирди

Зироат Мирзиёева Ғазо секторида ўт очишни зудлик билан тўхтатишга чақирди
Фото: Telegram / manbaofficial

Ўзбекистоннинг биринчи хоними, Zamin халқаро жамоат фонди васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева Истанбул шаҳрида Фаластин бўйича ўтказилган саммитда иштирок этди.

Ўзбекистон халқи Фаластиннинг тинч аҳолиси бошига тушган кулфат ва қайғу-аламларни юракдан ўтказмоқда, деди Зироат Мирзиёева Истанбулдаги саммитда.

Зироат Мирзиёева Ғазо секторида ўт очишни зудлик билан тўхтатишга чақирди

У ҳар икки томонни ҳам зудлик билан ўт очиш ва жанговар ҳаракатларни тўхтатишга, танг аҳволда қолган аҳолига гуманитар ёрдам етказиш учун имконият яратишга, низони фақатгина тинч, дипломатия йўли билан “икки халқ учун икки давлат” тамойили асосида ҳал этишга чақириб, Ўзбекистоннинг бу борадаги қатъий позициясини яна бир бор билдирди.

Зироат Мирзиёева Ғазо секторида ўт очишни зудлик билан тўхтатишга чақирди

Ўзбекистон Фаластин халқи билан бирдам ва якдил экани, унинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти резолюцияларига мувофиқ ўз мустақил давлатини барпо этишга бўлган ҳуқуқини тўлиқ қўллаб-қувватлаши таъкидланди.

Саммит якунида давлат ва ҳукумат раҳбарлари рафиқаларининг Ғазо сектори бўйича йиғилиши Яхши ният декларацияси қабул қилинди.

Зироат Мирзиёева Ғазо секторида ўт очишни зудлик билан тўхтатишга чақирди

Зироат Мирзиёева Ғазо секторида ўт очишни зудлик билан тўхтатишга чақирди

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар