09:40 / 13.12.2023
146

АҚШ разведкаси: урушда 315 минг россиялик ҳалок бўлди ва жароҳат олди

АҚШ разведкаси: урушда 315 минг россиялик ҳалок бўлди ва жароҳат олди

Фото: Reuters

Россиянинг Украина билан урушдаги йўқотишлари ҳалок бўлган ва жароҳат олган 315 минг кишини ташкил этади. Бу ҳақда Reuters ҳамда CNN 12 декабр, сешанба куни Америка разведка хизматларининг махфий маълумотларига таяниб хабар берди.

Разведка маълумотлари билан таниш бўлган нашр манбаларининг таъкидлашича, Россия қуролли кучларининг шахсий таркиб ва зирҳли техникадаги йўқотишлари «мамлакатнинг ҳарбий модернизациясини 18 йилга орқага сурди».

Россия Авдийивка яқинидаги ҳужум пайтида жиддий йўқотишларга дуч келди

Америка разведкаси маълумотларига кўра, Украинага қарши уруш бошланганда Россия армиясида 3500 та танк бўлган, шундан 2200 таси йўқ қилинган. Бундан ташқари, 13600 та пиёда жанговар машина ва бронетранспортёрдан 4400 таси йўқ қилинган, бу уларнинг 32 фоизини ташкил этади.

Шу куни АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши вакили Эдриенн Уотсон 2023 йил октябр-ноябр ойларида Россия армиясида Авдийивка яқинидаги ҳужум чоғида 13 минг киши ҳалок бўлган ва яралангани, 220 дан ортиқ зирҳли техника йўқотилганини маълум қилди. Россия ва Украина урушдаги йўқотишлари ҳақида расмий маълумот бермаяпти.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё