19:20 / 24.12.2023
637

Россия 2024–25 йил Европага ҳужум қилишга уриниб кўриши мумкинлиги айтилди

Россия 2024–25 йил Европага ҳужум қилишга уриниб кўриши мумкинлиги айтилди

Фото: Reuters

Европа разведка хизматларидан бири Россия 2024/25 йил қишида Европага ҳужум қилишга уриниши мумкинлигини билдирди. Бу ҳақда Bild хабар берди.

Хабарга кўра, АҚШ “ўз етакчисисиз” қолганида Россия Европага зарба бериши мумкин, Вашингтон эса қисқа танаффусдан кейингина ёрдамга келади. Гап АҚШнинг амалдаги президентининг 2024 йил ноябрь ойи бошида лавозимини тарк этиши ва унинг потенциал вориси томонидан 2025 йил январида лавозимга киришиши ўртасидаги давр ҳақида кетмоқда.

Разведка расмийсининг айтишича, Россия расмийлари собиқ президент Дональд Трамп Оқ уйни қайтариб олишига умид қилмоқда, чунки унинг қўл остида “ҳамма нарса бўлиши мумкин”. Аввалроқ Германия мудофаа вазири Борис Писториус мамлакат мудофаасига яхши тайёрланиши кераклигини айтганди.

Қуролли кучларда ҳам, саноатда ҳам, жамиятда ҳам илгарилашимиз учун 5-8 йил вақтимиз бор”, — деган у.

Бундан ташқари, Германия 2027 йилга қадар тўрт минг Бундесвер аскарини Литвага ўтказиш ниятида эканлиги маълум бўлди: Германия тарихида биринчи марта бутун бир бригада НАТОнинг шарқий қанотида — Россия билан чегарада доимий равишда жойлаштирилади. Писториус, шунингдек, Германияда мажбурий ҳарбий хизматни тиклашга чақирмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё