Украина Россияга ултиматум қўймоқчи

1 дақиқа ўқиш1.2K
Украина Россияга ултиматум қўймоқчи
Фото: president.gov.ua

Украина президенти девонининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк Украина Россия билан тинчлик музокараларини олиб бормаслигини айтди. Унинг сўзларига кўра, Украина расмийлари Россия томонига ултиматум қўйишни режалаштирмоқда.

«Ҳеч қандай музокаралар бўлмайди. Россияга энг юқори даражада ултиматум талаблари қўйилади ва Россия уларни қабул қилади», деди Подоляк.

У бу ҳолат урушнинг объектив ривожланиши эканини қўшимча қилди.

«Бу катта, кенг кўламли, шиддатли, қийин, қонли уруш. Барча ресурслар жалб қилинган. Ғарблик ҳамкорларимиз эса муҳокамаларга қарамай, бундан ҳам кўпроқ ресурсларни жалб қилади», деди Подоляк.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова Михаил Подолякнинг баёнотларини изоҳлар экан, «Россия ҳеч қачон ултиматум ёки шантажга бўйсунмаган», деди.

«Қилич ёки граната билан келганларнинг ҳаммаси ҳайдаб юборилган», деб ёзди Захарова.

23 декабр куни The New York Times Россия ва Ғарб расмийларига таяниб, Россия президенти Владимир Путин воситачилар орқали Украинада янги ҳудудларни сақлаб қолиши шарти билан ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларни бошлашга тайёрлигини билдираётгани ҳақида хабар берди.

14 декабр куни «Йил якунлари» чоғида Владимир Путин: «Ўз мақсадларимизга эришганимизда тинчлик бўлади», деди.

Шу билан бирга, Олий Рададаги «Халқ хизматкори» фракцияси раҳбари Давид Арахамия Украина сиёсий ва ҳарбий раҳбарияти музокаралардаги ёмон позиция туфайли Россия билан жанговар ҳаракатларни давом эттириш тарафдори эканини айтди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?