17:12 / 02.01.2024
306

Токио аэропортига қўнишда йўловчи самолёт ёниб кетди

Токио аэропортига қўнишда йўловчи самолёт ёниб кетди

Фото: Reuters

Токиодаги «Ҳанеда» аэропортида Japan Airlines авиакомпанияси самолёти ёниб кетди.

NHK телеканали эълон қилган кадрларда йўловчилар самолётдан дамлама трапга сакраб, қандай қутулаётгани акс этганини кўриш мумкин.

Japan Airlines авиакомпанияси хабарига кўра, бортда бўлган 367 йўловчи ва экипажнинг 12 аъзоси эвакуация қилинган.

Кадрларда лайнер буткул аланга ичида қолганини кўриш мумкин. Самолёт амалда тўлиқ ёниб кетган.

Ёнғин сабаблари маълум эмас, аммо Reuters агентлиги ва NHK хабарига кўра, Japan Airlines рейси аэропортга қўниш чоғида Япония соҳил қўриқлаш хизмати транспорт самолётига урилиб кетган.

Транспорт самолёти экипажи аъзолари бўлган беш киши ҳалок бўлган, яна бир киши оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

Япония Ер, инфратузилмалар, транспорт ва туризм вазирлиги текширув ўтказилаётгани ҳақида хабар берган.

Ёниб кетган самолёт — Airbus A350 2021 йилда ишлаб чиқарилган. Бу Ҳоккайдо оролидаги «Син-Титосе» аэропортидан учиб келган JAL516 рейси бўлган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё