08:50 / 07.01.2024
177

Боливияда мамлакат тарихидаги энг йирик кокаин партияси мусодара қилинди

Боливияда мамлакат тарихидаги энг йирик кокаин партияси мусодара қилинди

Фото: МТРК «Мир» / Дмитрий Белицкий

Боливия Республикаси президенти Луис Арсе мамлакат тарихидаги энг йирик кокаин жўнатмасининг (8,7 тонна) мусодара қилингани ҳақида гапирди. Унга кўра, мусодара қилинган гиёҳвандлик моддасининг қиймати 526 миллион долларга баҳоланмоқда.

«Биз Боливия халқи ва халқаро ҳамжамиятга Нидерландияга жўнатилмоқчи бўлган 8,7 тонна кокаинни мусодара этганимизни маълум қиламиз», деб ёзди давлат раҳбари ижтимоий тармоқда.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари тўрт кишини, жумладан, юкни жўнатмоқчи бўлган компания эгасини қўлга олган.

Боливия Ички ишлар вазирлиги раҳбари Карлос дел Кастилё сўзларига кўра, жиноятчилар юкни Перу ва Панама орқали Европага жўнатмоқчи бўлган.

Тарихдаги энг йирик кокаин партияси 2021 йилда мусодара қилинган. Германия ва Белгия божхоначилари 23 тоннадан ортиқ гиёҳвандлик моддасини Ҳамбург ва Антверпен портида қўлга туширишган эди. Уларнинг барчаси бир шахс учун мўлжалланган бўлиб, контейнер ва ёғоч блоклар орасига яширилган. Кокаиннинг қиймати 3,5 млрд еврога баҳоланган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё