date

Боливия собиқ президенти Луис Арсе коррупция иши бўйича қамоққа олинди

Боливия собиқ президенти Луис Арсе коррупция иши бўйича қамоққа олинди

Боливияда сиёсий вазият яна кескинлашмоқда. ABC News хабарига кўра, мамлакат суди собиқ президент Луис Арсени коррупция айблови бўйича суд жараёни якунига қадар 5 ой муддатга қамоқда сақлашга қарор чиқарди. Мазкур қарор Боливия ички сиёсатидаги рақобат ва кескинлик фонида катта эътибор қозонмоқда.

Маълумотларга кўра, Арсега қўйилган айбловлар тасдиқланса, у олти йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Сиёсатшуносларнинг айтишича, собиқ президентга қарши очилган иш мамлакатда ижтимоий ва сиёсий тарангликни кучайтириши эҳтимолдан холи эмас. Чунки Луис Арсе мамлакатда кенг оммавий қўллаб-қувватловга эга бўлган, таъсир доираси катта сиёсий фаол сифатида танилган.

“Социализм сари ҳаракат” партияси етакчиси сифатида Арсе 2020 йилда Боливия президенти этиб сайланган эди. Аммо жорий йилда ўтказилган сайловларда у мағлуб бўлган ва шу билан унинг сиёсий фаолияти янги босқичга ўтганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Боливия собиқ президенти Луис Арсе коррупция иши бўйича қамоққа олинди