Украина президент Владимир Зеленскийнинг Россия билан музокара қилишдан бош тортиши Украинанинг Ғарбдан маблағ олиш имкониятини йўққа чиқарди. Бу ҳақда РИА Новости The New York Post нашрига таяниб хабар берди.
"Муаммо қуйидагича: инвесторлар бомбардимон қилинган технологик стартапларга киритилган капитал ҳеч қандай даромад келтирмаслигини билишади”, — дейилади материалда.
Журналистнинг сўзларига кўра, Уолл-стрит молиячилари ўз пулларини Украинага сармоя киритишга қизиқиш билдиришган ва жанговар ҳаракатлар тўхтатилсагина буни қилишга тайёр. Аммо, кузатувчи таъкидлаганидек, Давосда, парда ортидаги музокаралар чоғида Киев ҳукумати раҳбари ўз мамлакати учун вазиятни янада оғирлаштирди ва яна бир бор Москва билан музокаралар олиб бормаслигини эълон қилди, бу ўз навбатида Украинани қўшимча маблағдан маҳрум қилди ва Зеленский " бўш қўл билан қайтди".
Украина раҳбари 15-19 январь кунлари Давосда бўлиб ўтган Жаҳон иқтисодий форумида иштирок этди. У тадбир иштирокчилари олдида нутқ сўзлаб, АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен, НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг ва Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен билан учрашувлар ўтказди.
Ғарб аввалроқ Зеленскийнинг номақбул хатти-ҳаракатига эътибор қаратган эди. Ўтган йилнинг июль ойида у Буюк Британиянинг собиқ мудофаа вазири Бен Уоллесга нисбатан қўполлик қилди ва у Украина Ғарб ёрдами учун кўпроқ миннатдор бўлиши кераклигини айтди. Зеленский, ўз навбатида, ҳар куни эрталаб Украинага ёрдам бергани учун унга миннатдорчилик билдиришини айтди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесдаги ёнғиннинг космосдан кўриниши
Украинанинг 2025 йилга мўлжалланган ҳарбий мақсадлари маълум қилинди
Россия элчиси: “АҚШ Гренландияда ядровий қуролли самолётлар учун инфратузилма яратмоқда”
Лос-Анжелесдаги йирик ёнғинларга сабаб бўлган гумонланувчи қўлга олинди
Дания Трампнинг Гренландия билан боғлиқ ниятлари жиддийлиги ҳақида огоҳлантирилди
Литва президенти Калининградни мамлакатнинг тарихий қисми деб атади
Курскда қора ниқоб таққан 16 ёшли ўсмир мактабга бостириб кирди
Якуний ҳукм чиқди: 700 миллион долларлик бойлик чиқиндихонада қоладиган бўлди!