date
views 460

Киев Россияда асирликда сақланаётган украиналиклар сонини маълум қилди

Киев Россияда асирликда сақланаётган украиналиклар сонини маълум қилди

Россияда камида 8 минг украиналик, шу жумладан тинч аҳоли асирликда қолмоқда, деди Украина ташқи ишлар вазирлигининг Ҳарбий асирлар билан муомала қилиш бўйича мувофиқлаштирувчи штаб вакили Юрий Таранюк Инсон ҳуқуқлари, гендер тенглиги ва хилма-хиллик бўйича кенгаш йиғилишида.

Фото: Reuters

Таранюкнинг сўзларига кўра, Россия агрессияси даврида Москва билан 49 марта маҳбуслар алмашинуви келишилган ва амалга оширилган.

Ўн минглаб одамлар бедарак йўқолган

Мувофиқлаштирувчи штабнинг мақсади — Россия асирлигидаги ҳар бир шахсни Украинага қайтариш. Бу тинч аҳолига ҳам, ҳарбий асирларга ҳам тааллуқлидир. Ҳозирда 49 та алмашинув ўтказилди ва 2 828 киши уйга қайтарилди, шундан 2 681 нафари — ҳарбийлар, 147 нафари тинч аҳоли вакиллари. Бизга маълум 8 000 дан ортиқ одам у ерда асирликда қолмоқда. Шулардан 1 600 дан ортиғи тинч аҳоли”, — деди Юрий Таранюк.

Унинг қўшимча қилишича, Мувофиқлаштириш штаб жангларда бедарак йўқолган ўн минглаб бошқа украиналикларни қидиришда давом этмоқда. Шу билан бирга, Таранюк бедарак йўқолганларнинг аксарияти Россия асирлигида эканига ишонч билдирди.

Украина ва Россия ўртасида сўнгги маҳбус алмашинуви 2024 йилнинг бошида бўлиб ўтган. 3 январь куни 230 нафар украиналик ватанига қайтди. Бунгача маҳбуслар алмашинуви фақат 2023 йилнинг августида амалга оширилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Киев Россияда асирликда сақланаётган украиналиклар сонини маълум қилди