Покистон собиқ бош вазири Имрон Хон 10 йилга қамалди

Фото: NPR
Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хон 10 йилга қамалди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Покистон суди 30 январь куни собиқ бош вазир Имрон Хонни давлат сирларини ошкор қилганликда айблаб, 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Айблов хулосасига кўра, Хон Покистоннинг Вашингтондаги элчиси ҳукуматга юборган махфий телеграмма мазмуни билан ўртоқлашган. Собиқ бош вазирнинг партияси ишни уйдирма деб ҳисоблайди ва ҳукмга эътироз билдирмоқчи.
2022 йилда бош вазир сифатида истеъфога чиқиши керак бўлган Хон илгари коррупцияда айбланиб, уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинганди. Тегишли ҳукм 2023 йил августида чиқарилган.
Энди янги ҳукм умумий сайловларга бир ҳафта қолганида эълон қилинди, бу билан Имрон Хоннинг сайловда қатнашиши тақиқланади. Хон ўзига қўйилган барча айбловларни “сиёсий мотивли” деб атайди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хон 10 йилга қамалди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Покистон суди 30 январь куни собиқ бош вазир Имрон Хонни давлат сирларини ошкор қилганликда айблаб, 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Айблов хулосасига кўра, Хон Покистоннинг Вашингтондаги элчиси ҳукуматга юборган махфий телеграмма мазмуни билан ўртоқлашган. Собиқ бош вазирнинг партияси ишни уйдирма деб ҳисоблайди ва ҳукмга эътироз билдирмоқчи.
2022 йилда бош вазир сифатида истеъфога чиқиши керак бўлган Хон илгари коррупцияда айбланиб, уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинганди. Тегишли ҳукм 2023 йил августида чиқарилган.
Энди янги ҳукм умумий сайловларга бир ҳафта қолганида эълон қилинди, бу билан Имрон Хоннинг сайловда қатнашиши тақиқланади. Хон ўзига қўйилган барча айбловларни “сиёсий мотивли” деб атайди.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…