Фото: Kyodo News
Катта еттиликка аъзо давлатлар Россиянинг музлатилган активларини Украинага етказилган зарарни тўламагунча ўз юрисдикцияларида ушлаб туриш ниятида. Бу ҳақда G7 давлатларининг ташқи ишлар вазирлари 17 февраль куни Мюнхен хавфсизлик конференциясида берган маълумотларига таяниб, Deutche Welle хабар берди.
Баёнотга кўра, G7 аъзолари Украинага Россия Федерациясидан ўзларининг ҳуқуқий тизимлари ва халқаро ҳуқуқларга мувофиқ товон пули олишда ёрдам беришнинг барча мумкин бўлган усулларини ўрганишда давом этади. Европа Иттифоқи кенгаши Украинага Россиянинг музлатилган активлари билан ёрдам беришга рухсат берди. 12 февраль куни Европа Иттифоқи Кенгаши Россия Марказий банкининг музлатилган активларидан олинган фойдадан Украина фойдаланиши учун ҳуқуқий асос яратувчи резолюцияни тасдиқлаган эди. Ҳужжат Россия Марказий банкининг Европа Иттифоқи томонидан қўлланилган чеклаш чоралари оқибатида музлатилган активлар ва резервларга эга қимматли қоғозлар марказий депозитарийси мажбуриятларига аниқлик киритади.
Россия ҳарбийларининг Украинага бостириб кириши ортидан Брюссел Москвага қарши бир қанча санкциялар пакетини жорий қилган. Еврокомиссия маълумотларига кўра, Европа Иттифоқидаги чекловлар доирасида Россия Федерацияси Марказий банкининг 200 миллиард евродан ортиқ активлари блокланган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!
«Энг кучли» паспортлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Олимлар: интернетдаги ботлар иқлим инқирозини кучайтирмоқда
АҚШнинг 2024 йилда юз берган табиий офатлардан кўрган зарари қанчага етди?
Журналистлар ҳалок бўлган 88 минг россиялик ҳарбийларнинг исмини аниқлади
Норвегияда оммавий равишда бомбадан ҳимоя қилувчи бошпаналар қуриш бошланади
Хитойда янги тренд: ўқувчиларни мактабга курер олиб бормоқда
Дания Гренландия мудофаасини қандай мустаҳкамламоқчи?