Фото: Аnkasam
Европа давлатлари АҚШ президентлик сайловларида Дональд Трампнинг эҳтимолий ғалабасига ҳозирлик кўрмоқда. Улар АҚШсиз ҳам фаолият юрита оладиган “НАТОга қўшимча” яратиш имкониятини ўрганмоқда, дея хабар беради Тhе Washington Post.
Россия томонидан ҳужумга учраса, Трампнинг НАТО давлатларини ҳимоя қилмаслик ҳақидаги таҳдидидан сўнг, Европа расмийлари Шимолий Атлантика иттифоқига муқобил вариантни муҳокама қила бошлади. Янги тузилма бутун қитъани қамраб олиши, АҚШ хавфсизлик кафолатлари билан уйғун ишлаши кутилмоқда.
Европа давлатлари ўзини ядро қалқони билан қандай таъминлаши ҳозирча номаълум. Мунозаралар одатдаги тортишувларга уланиб кетди, деб ёзади нашр. Франция ва Германия “тўловларни ким тўлаши” бўйича келиша олмаган. Шарқий Европа Ғарбий Европанинг Россиядан қилинадиган таҳдидларга жавоб беришига ишончсизлик билдирган. Европа етакчилари ва расмийлари Дональд Трамп ва унинг иттифоқчилари билан хавфсизлик масалалари бўйича мулоқотни “катта қийинчилик билан” амалга оширмоқда. Европа Иттифоқи давлатларининг айрим вакиллари Трамп тарафдорлари билан алоқа ўрнатишга ҳаракат қилмоқда.
Bloomberg хабар беришича, НАТО аъзолари Мюнхен хавфсизлик конференциясида Шимолий Атлантика альянси давлатларидан бирига Россия ҳужуми эҳтимолини муҳокама қилган. Улар бу таҳдид “шошилинч жавоб” чораларини талаб қилади, деб ҳисоблайди. НАТО давлатлари АҚШнинг Европани ҳимоя қилишдаги анъанавий ролини сақлаб қолишига тобора кўпроқ шубҳа қилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!
«Энг кучли» паспортлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Олимлар: интернетдаги ботлар иқлим инқирозини кучайтирмоқда
АҚШнинг 2024 йилда юз берган табиий офатлардан кўрган зарари қанчага етди?
Журналистлар ҳалок бўлган 88 минг россиялик ҳарбийларнинг исмини аниқлади
Норвегияда оммавий равишда бомбадан ҳимоя қилувчи бошпаналар қуриш бошланади
Хитойда янги тренд: ўқувчиларни мактабга курер олиб бормоқда
Дания Гренландия мудофаасини қандай мустаҳкамламоқчи?