Фото: The Kyiv independent
20 февралга ўтар кечаси Украина қуролли кучлари мамлакат жануби-шарқидаги Запорожье вилоятига йўналтирилган Россия ҳужумларини муваффақиятли қайтаришга эришган. Бу ҳақда Украина кучлари берган баёнотга асосланиб, CNN хабар берди.
Хабарда айтилишича, 20 февраль куни тонгда Украина Бош штаби тарқатган маълумот қуролли кучлар томонидан Запорожье вилоятидаги Малинивка ва Роботин ҳудудларига йўналтирилган Россиянинг 11 та йўналишдаги ҳужуми тўхтатилганини тасдиқлаган.
“Тун оғир ўтди. Запорожье ҳудудидаги барча ҳужумлар қайтарилди. Руслар йўқ қилинди. Вазият назорат остида”, — дея вазиятга муносабат билдирган Украина Ғарб оператив қўмондонлиги.
Россия сўнгги ҳужумда иккита С-300 ракеталари, масофадан бошқарилувчи ракетага қарши тизимлар ва 23 та ҳужумкор дрондан фойдаланган. Украинага қарши учирилган дронлар Харьков, Полтава, Кировоград, Днепр, Запорожье, Херсон ва Николаев вилоятлари осмонида уриб туширилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!
«Энг кучли» паспортлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Олимлар: интернетдаги ботлар иқлим инқирозини кучайтирмоқда
АҚШнинг 2024 йилда юз берган табиий офатлардан кўрган зарари қанчага етди?
Журналистлар ҳалок бўлган 88 минг россиялик ҳарбийларнинг исмини аниқлади
Норвегияда оммавий равишда бомбадан ҳимоя қилувчи бошпаналар қуриш бошланади