Фото: “Семей ўрмони” давлат қўриқхонасининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасидан
Қозоғистоннинг “Семей ўрмони” давлат қўриқхонасида ҳарорат -55 даражани қайд этди. Бу сўнгги 20 йилда кузатилган энг паст ҳарорат ҳисобланади. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.
“2024 йил 21 февралга ўтар кечаси Семипалатинск филиалининг Батпаевский ўрмон хўжалигида термометр Цельсий бўйича -55 даражага етди”, — дейилади қўриқхона хабарида.
Тау-Далинский филиалининг Болшебуконский ўрмон хўжалигида эса -53 даража қайд этилган. Қўриқхонанинг бутун ҳудудида ўтган кундаги минимал ҳарорат ўртача 31 даража совуқдан -50 даража совуққача ўзгарган.
“Бундай паст ҳарорат қўриқхона ташкил этилишининг бутун тарихида (2003 йилдан бери) кузатилмаган. Жорий йилга қадар энг паст ҳарорат 2018 йилнинг 26 январида қайд этилган, кейинроқ ҳаво ҳарорати баъзи жойларда - 50 даражагача тушган”, — дейди қўриқхонанинг Фан, экологик таълим ва мониторинг бўлими ходими Айнур Баймадиева.
Арктика антициклони таъсирида 22 февраль кунлари Қозоғистон шимоли, шарқи, жануби-шарқи ва марказида аномал совуқлик кузатилиши прогноз қилинган эди. Жумладан, шарқий ҳудудларда кечаси 32-45 даража совуқ, кундузи 20-32, мамлакатнинг жануби-шарқида кечаси 15-25 даража, кундузи эса 0-13 даража совуқ бўлиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!
«Энг кучли» паспортлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Олимлар: интернетдаги ботлар иқлим инқирозини кучайтирмоқда
АҚШнинг 2024 йилда юз берган табиий офатлардан кўрган зарари қанчага етди?
Журналистлар ҳалок бўлган 88 минг россиялик ҳарбийларнинг исмини аниқлади