Ҳиндистонда даҳшатли автоҳалокат юз берди
1 дақиқа ўқиш6.7K


Ҳиндистонда Ҳайдаробод шаҳридан Какинада шаҳрига қатновни амалга ошираётган шаҳарлараро йўловчи автобуси кўприкдан қулаб кетиб, томи билан ағдарилиб кетган. Бу ҳақда "The Hindu" нашрига асосланган ҳолда "Кун" хабар берди.
Оқибатда камида 8 киши ҳаётдан кўз юмган, 18 нафар йўловчи жароҳатланган.
Манбаларнинг сўзларига кўра, автобус белгиланган тезликка риоя этмагани сабаб, кўприк тўсинини уриб, каналга тушиб кетган.
Воқеага гувоҳ бўлган балиқчилар полициясига қўнғироқ қилишган.
Ҳозирги вақтда, қутқарувчилар жиддий шикастланган бўлган автобус ичида қолиб кетганларни олиб чиқишга уринмоқда.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…