Ҳиндистондаги меҳмонхонада қонунга хилоф фаолият аниқланди: ўзбекистонлик аёл ҳам қутқарилди

Ҳиндистондаги меҳмонхонада қонунга хилоф фаолият аниқланди: ўзбекистонлик аёл ҳам қутқарилди

Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳрида полиция одам савдосига қарши кураш бўлинмаси билан биргаликда меҳмонхоналардан бирида рейд ўтказди. Натижада ноқонуний фаолият билан боғлиқ ҳолат аниқланиб, бир неча нафар хорижлик аёл қутқарилди.

The Hans India нашрининг хабар беришича, полиция Раммохан Редди ва Нихил исмли икки эркакни қўлга олган. Улар меҳмонхонадан хоналар олиб, ноқонуний фаолиятни ташкил қилиш ва турли штатлардан мижозларни жалб этишда гумонланмоқда.

Дастлабки хабарларда қутқарилган аёлларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари экани айтилган. Бироқ кейинчалик Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси ва маҳаллий полиция ўтказган текширув натижасида улар орасида фақат бир нафар Ўзбекистон фуқароси борлиги аниқлаштирилди.

Ўзбекистон фуқаросининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида элчихона Ҳайдаробод полицияси билан алоқа ўрнатган. Аёл шаҳарнинг Кукатпалли ҳудудидаги ижтимоий хизматлар муассасасига жойлаштирилган. Ҳозирда уни Ўзбекистонга қайтариш масаласи устида иш олиб борилмоқда.

Ҳодиса юзасидан Ҳиндистон қонунчилигига мувофиқ жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар