Ҳиндистонда фоҳишахонадан Ўзбекистон фуқароси қутқарилди

Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳрида полиция меҳмонхоналардан бирида ноқонуний фаолият юритилаётганини аниқлаб, олти нафар хорижлик аёлни қутқарган. Дастлаб уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари экани ҳақида хабар тарқалган эди. Бироқ кейинчалик бу маълумотга аниқлик киритилди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси ва маҳаллий полиция ўртасида ўтказилган текширув натижасида қутқарилган аёллардан фақат бири Ўзбекистон фуқароси экани аниқланган. Қолган икки нафар аёл эса бошқа давлат фуқаролари бўлиб чиққан.
Ҳодиса юзасидан Ҳиндистоннинг тегишли қонунчилиги асосида жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. Маҳаллий полиция меҳмонхонадаги ноқонуний фаолиятга алоқадор деб гумон қилинган икки кишини ҳибсга олган.
Ўзбекистон фуқаросининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида элчихона томонидан Ҳайдаробод полицияси билан расмий мулоқот ўрнатилган. Фуқаро элчихона иштирокида шаҳарнинг Кукатпалли ҳудудидаги ижтимоий хизматлар бошпанасига жойлаштирилган.
Айни вақтда уни Ўзбекистонга қайтариш масаласи бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқда. Вазият Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси назоратига олинган.






























Изоҳлар 0
…