14:43 / 24.02.2024
142

АҚШда даромадга нисбатан овқатланиш харажатларининг улуши 30 йил ичидаги энг юқори нуқтага етди

АҚШда даромадга нисбатан овқатланиш харажатларининг улуши 30 йил ичидаги энг юқори нуқтага етди
Фото: Aaron Chown/PA
Охирги марта америкаликлар озиқ-овқат учун ҳозиргидек кўп пул сарфлаганларида президентлик лавозимида Жорж Буш ўтирган, кинотеатрларда эса “Терминатор 2” филми намойиш этиларди, дея ёзади Wall Street Journal.

Нашрнинг хабар беришича, Қўшма Штатларда 2022 ва 2023 йиллар давомида кузатилган юқори инфляция пасайганига қарамай, овқатланиш харажатлари ошишда давом этяпти. Ресторанлар ва бошқа овқатланиш жойларидаги нархлар ўтган ойда 2023 йил январига нисбатан 5,1 фоизга қимматлашган. Озиқ-овқат дўконларидаги нархлар шу давр мобайнида 1,2 фоизга ошган.

Мутахассисларга кўра, вазият яқин орада ўнгланиши даргумон. Ресторан ва озиқ-овқат компаниялари раҳбарлари ошиб бораётган меҳнат харажатлари ва қимматлашиб бораётган баъзи ингидиентлар, масалан, какао билан боғлиқ ҳолатни юмшатишга ҳаракат қиляпти.

Агар сиз тарихдаги инфляция даврларига қарасангиз, нархлар қайтадан пасайишини кўрсатадиган ҳеч қандай ишора йўқ", дея таъкидлаган енгил таомлар ишлаб чиқарувчи Kellanova компанияси бош директори Стив Кейлейн.

АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, 1991 йилда америкаликлар даромадларининг 11,4 фоизини озиқ-овқат учун сарфлашган. Орадан учта декада ўтиб, озиқ-овқатга бўлган сарф-харажат ўша даражага қайтди. Хусусан, АҚШ ҚХВнинг сўнгги маълумотлари бўйича, 2022 йилда истеъмолчилар даромадларининг 11,3 фоизи озиқ-овқатга кетган.

Бир марталик даромадда озиқ-овқат харажатларининг улуши
Denny's, Wendy's ва бошқа ресторан тармоқлари ўзларининг инвесторларига 2023 йилда мижозлар сони 2022 йил даражасига қараганда камайганини айтишган, айниқса кам даромадли истеъмолчилар молиявий муаммоларга дуч келган. Йирик озиқ-овқат ишлаб чиқарувчилар, жумладан Hershey вa Kraft Heinz маҳсулот нархлари кўтарилгани сабабли сотув ҳажми пасайганини маълум қилган.

Какао нархларининг ошиши 46 йиллик рекордни янгилаган бир пайтда, Оrео ширинликлари ишлаб чиқарувчи Mondelez компанияси йил давомида баъзи маҳсулотларининг нархини оширишда давом этишини маълум қилган.

Инвесторларнинг ҳам озиқ-овқат тармоқларига тегишли акцияларга қизиқиши совиган. S&P 500'нинг ресторан бизнеси акциялари индекси охирги 12 ойда 10 фоиз ўсган. Таққослаш учун, мазкур даврда умумий индекс тахминан 25 фоизга ошган.

Айни пайтда, озиқ-овқат ишлаб чиқарувчилар ва ресторанлар баъзи маҳсулотлар бўйича таклифларни кўпайтирмоқда. J.M. Smucker вa Conagra кофе ва маргарин нархини туширган. McDonald’s вa Wendy’s нархлар ошишини истамайдиган истеъмолчилар учун таклифлар тақдим этишни режалаштирган.

Маълумот учун, Picodi таҳлилчиларининг 2023 йилнинг август ойидаги ҳисоботига кўра, ўзбекистонликлар даромадининг 46,5 фоизини овқатга сарфлайди. Бу ривожланган мамлакатларга нисбатан 7-8 баробар кўп.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё